Янгиликлар

13

Соғлом оила – юрт таянчи


Андижон вилоят адлия бошқармаси ташаббуси билан Избоскан туманидаги Педогогика касб-ҳунар коллежида “Соғлом оила – юрт таянчи” мавзусида амалий семинар ташкил этилди.1.jpg

Тадбирда туман ҳокими ўринбосари Хотин-қизлар қўмитаси раиси, Туман ФҲДЁ бўлими мудираси, тиббиёт бирлашмаси ходимлари, коллеж ўқитувчи ва ўқувчи ёшлар иштирок этдилар.

Тадбир сўз олганлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2014-2018 йиллардаЎзбекистонда аҳоли саломатлигини янада мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар соғлигини муҳофаза қилиш борасидаги давлат дастури тўғрисида”ги Қарори ҳамда аҳоли, айниқса ёшлар орасида эрта никоҳларни олдини олиш, никоҳ шартномаси, эрта турмуш қуришнинг салбий оқибатлари, соғлом оила қуриш, соғлом фарзандлар туғиш, уларни тарбия қилиш масалалари бўйича алоҳида тўҳталиб ўтилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг асосий қонуни Конституциянинг тегишли бобида – Оила жамиятнинг асосий бўғини шундай экан оила давлатимизнинг жамиятдаги ўрнига юксак баҳо берилиб, оиланинг мустаҳкам бўлишига таъсир этувчи омиллардан бири – никоҳ ёши ҳисобланишлиги, Юртимизда никоҳ ёши қатъий белгиланганлиги, мустаҳкам оиланинг асоси қонуний тузилган никоҳ ва соғлом эр-хотиндан иборатлиги, тиббиёт ҳулосасига кўра эрта оила қуриш мақсадга мувофиқ эмаслиги. Қонуний никохдан ўтишдан олдидан тиббий кўрикнинг катта аҳамияти борлиги, тиббий кўрикдан ўтиш хозирги кунда хаётий зарурат эканлиги, соғлом турмушдан соғлом фарзанд вояга етиши ҳозирги кунда долзарб вазифамиз саналаётгани таъкидланди.

1.jpg Тадбир давомида соғлом оилани шакллантириш, ирсиятга боғлиқ ва туғма касалликларга чалинган болалар туғилишининг олдини олиш, соғлом болалар туғилиши ва уларни тарбиялаш муаммолари бўйича оилалар, никоҳланувчи ёшлар ўртасида тушунтириш ишларини кучайтириш, соғлом оилани шакллантириш учун шарт-шароитлар яратиш, ирсият билан боғлиқ ва туғма касалликларга чалинган болалар туғилишининг олдини олиш никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш, тиббий кўрикнинг аҳамиятлари мавзуларида маърузалар тингланди.

Тадбир сўнгида, йиғилиш иштирокчиларига соғлом оилани шакллантириш юзасидан саҳна кўринишлар намойиш этилди. Шунингдек, юқорида кўрилган масалалар бўйича кенг кўламли тарғибот ишлари олиб боришда хамкорликни янада ривожлантириш ҳамда ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, шаръий никох, қариндош уруғлар ўртасида ҳамда эрта никохларни олдини олишга қаратилган ишларни янада кучайтириш юзасидан чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Йиғилиш қатнашчилари ўзларини қизиқтирган саволларига мутаҳасислар томонидан маълумотларга эга бўлдилар