Янгиликлар

20

Соғлом оила –соғлом келажак


Андижон вилоят адлия бошқармаси ташаббуси биланАндижон педагогика коллежида “Соғлом она ва бола йили” давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида кенг кўламли маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. 1.jpg

Тадбирда вилоят прокуратураси, ИИБ, адлия бошқармалари, шаҳар хотин-қизлар қўмитаси, шаҳар тиббиёт бўлими, коллеж педагог ўқитувчилари ва талаба қизлар иштирок этдилар.

Тадбирда сўз олганлар, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг “Оила” бобида – Оиланинг давлатимиз яъни жамиятдаги ўрнига юксак баҳо берилиб, оила жамиятнинг асосий бўғини эканлиги эътироф этилди. Оиланинг мустаҳкам бўлишига таъсир этувчи омиллардан бири – никоҳ ёши ҳисобланади. Ўзбекистон Республикасида никоҳ ёши эркаклар учун ўн саккиз ёш, аёллар учун ўн етти ёш этиб белгиланган. Никоҳ ёшини фақат туман ҳокимининг қарори билан 1 ёшга қисқартирилиши мумкин. мустаҳкам оиланинг асоси қонуний тузилган никоҳ ва соғлом эр-хотиндан иборат. Тиббиёт ҳулосасига кўра эрта оила қуриш мақсадга мувофиқ эмаслиги, қонуний никохдан ўтиш олдидан тиббий кўрикдан ўтиш хозирги кунда хаётий зарурат эканлиги, соғлом турмушдан соғлом фарзанд вояга етишини, бундай асосда қурилган оила ҳамиша ишончли ва мустахкам бўлиши таъкидланди.

Шунингдек, никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтишининг муҳимлиги, эрта никоҳ қуришнинг ҳамда яқин қариндошлар ўртасида тузилган никоҳларнинг салбий оқибатлари, қонуний никоҳнинг ҳуқуқий аҳамияти, никоҳдан ўтиш тартиби ва шартлари, никоҳ тузишга монелик қиладиган ҳолатлар, никоҳланувчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби, унинг соғлом оила қуришдаги аҳамияти, шунингдек, аёллар ва ёшлар орасида соғлом оила қуриш, соғлом фарзандлар дунёга келтириш ва тарбия қилиш масалаларига алоҳида аҳамият қаратилди.

Тадбир давомида соғлом оилани шакллантириш, ирсиятга боғлиқ ва туғма касалликларга чалинган болалар туғилишининг олдини олиш, шаръий никох, қариндош уруғлар ўртасида ҳамда эрта никохларни олдини олиш юзасидан таълим муассасаларида никоҳланувчи ёшлар ўртасида режа асосида тушунтириш ишлари олиб борилаётганлиги қайд этилди.

1.jpgДарҳақиқат, бу ёруғ оламда ҳаёт бор экан, оила бор. Оила бор экан, фарзанд деб аталмиш бебаҳо неъмат бор. Ҳар қайси онгли инсон жондан азиз фарзандининг бахтини, камолини ўйлаб, ҳамиша эзгу орзу- интилишлар билан яшайди, ўз зурриётининг ҳар томонлама соғлом ва баркамол бўлишини истайди дея эътироф этилди.

Тадбир якунида, йиғилиш иштирокчиларига соғлом оилани шакллантириш юзасидан видеороликлар намойиш этилди. Юқорида кўрилган масалалар юзасидан шаръий никох, қариндош уруғлар ўртасида ҳамда эрта никоҳларни олдини олиш юзасидан бир қатор савол – жавоблар ҳамда мавзу юзасидан йиғилиш иштирокчилари ўзларини фикрларини билдириб бир нечта таклифларни ўртага ташладилар. Тадбир эркин суҳбат асносида бўлиб талаба ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига мутаҳасислар томонидан зарур маълумотларга эга бўлдилар.