Bog'lanish

Telefon
(+998 74) 223-49-02

Elektron manzil
andijon@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

17

Андижон вилоят адлия бошқармаси қуйидаги бўш ўринларга танлов ўтказилиши ҳақида эълон қилади.


Андижон вилоят адлия бошқармаси қуйидаги бўш ўринларга танлов ўтказилиши ҳақида эълон қилади.

1.             Андижон шаҳар 1-сон, Андижон шаҳар 2-сон, 6-сон, 9-сон, 11-сон Андижон туман 3-сон Жалақудуқ туман 2-сон, Шаҳрихон туман 2-сон ва 3-сон, Избоскан туман, Хўжаобод туман 2-сон, Қўрғонтепа туман 1-сон ва 2-сон, Жалақудуқ туман 2-сон, Асака туман 2-сон, Пахтаобод туман 2-сон,Олтинкўл туман давлат нотариал идораларининг нотариус ёрдамчиси. Бундан ташқари Андижон шаҳар 4-сон давлат нотариал идорасининг нотариус ёрдамчиси (бола парваришлаш таътилида бўлган ходим таътилдан қайтгунларига қадар) (мазкур лавозимларга қўйиладиган талаб: олий юридик маълумотга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари);

2.             Андижон вилоят адлия боқшармаси тизимига кирувчи давлат нотариал идораларида 9 та стажёр нотариуслик лавозимига. (стажёр нотариуслик лавозимига қуйиладиган талаблар камида 1 (бир) йил юридик стажга эга бўлган олий ҳуқуқшунос маълумотли Ўзбекистон Республикаси фуқаролари);

3.             Андижон шаҳар 5-сон, Булоқбоши туман, Улуғнор туман, Хонобод шаҳар давлат нотариал идораларининг котиби, Балиқчи туман 2-сон давлат нотариал идораларининг котиби вазифалари ҳамда Адлия бошқармаси хузуридаги нотариал архиви архивариуси. Бундан ташқари, Булоқбоши туман давлат нотариал идораси котиби вазифаси (бола парваришлаш таътилида бўлган ходимлар таътилдан қайтгунларига қадар) (мазкур лавозимларга қўйиладиган талаб: олий ёки ўрта махсус юридик маълумотга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари);

4.             Булоқбоши туман, Шахрихон туман адлия бўлимлари етакчи маслаҳатчиси, Асака туман адлия бўлими катта маслаҳатчиси, Андижон туман, Избоскан туман адлия бўлимлари бош маслаҳатчиси ҳамда Қўрғонтепа туман адлия бўлими бошлиғи (мазкур лавозимларга қўйиладиган талаб: олий юридик маълумотга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари);

Изоҳ: Адлия органлари ва муассасаларига ходимларни ишга қабул қилиш, жой-жойига қўйиш ва улар билан ишлаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 5-бандига мувофиқ, қуйидаги шахслар адлия органлари ва муассасаларига ишга қабул қилиниши мумкин эмас:

-            Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар;

-            ўн олти ёшга тўлмаган шахслар;

-            белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахслар;

-            қасддан содир этган жинояти учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахслар;

-            илгари ўз касбий фаолиятига мос келмайдиган қилмишлар содир этганлиги учун олдинги иш жойидан белгиланган тартибда бўшатилган шахслар;

-            адлия органи ёки муассасасининг ишлаб турган ходими билан яқин қариндош ёки қуда-анда бўлса (ота-оналар, ака-укалар, опа-сингиллар, фарзандлар, эр-хотинлар, шунингдек эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари ва фарзандлари), агар ишга қабул қилинаётган ёки тайинланаётган лавозим улардан бири иккинчисига бевосита бўйсуниб ёки унинг назорати остида хизмат қилишни тақозо қилса;

-          ишга кириш учун сохта ҳужжатлар ёки била туриб ёлғон маълумотлар тақдим этган бўлса.

Қонун ҳужжатларида ёки Ўзбекистон Республикаси адлия вазири томонидан тегишли лавозим ёки адлия органлари ва муассасаларининг таркибий бўлинмаси тоифаси ва ўзига хос хусусиятидан келиб чиқиб, лавозимларнинг айрим тоифаларига тайинлаш учун қўшимча талаблар (касбий тайёргарлик даражасига кўра, иш стажи ва ҳоказо) белгиланиши мумкин.

22-бандига мувофиқ,танловга ҳужжатларни топшириш муддати эълон тегишли расмий веб-сайтда жойлаштирилган кундан бошлаб камида 15 календарь кунни ташкил этиши лозим.

Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар ариза билан тегишли адлия органи ёки муассасасига мурожаат қилади.

Шунингдек, 23-бандига мувофиқ танловда иштирок этиш тўғрисидаги аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

-            номзоднинг паспорт нусхаси;

-            иш берувчи томонидан тасдиқланган меҳнат дафтарчаси нусхаси, биринчи марта ишга қабул қилинаётган шахслар бундан мустасно;

-            ҳарбий хизматга мажбурлар учун ҳарбий гувоҳнома, чақирилувчилар учун ҳарбий ҳисобда турганлик ҳақидаги гувоҳнома нусхаси;

-            диплом (дипломдан кўчирма)нинг нотариал тасдиқланган нусхаси, чет элда ўқиган бўлса, дипломи нострификациядан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома, олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларининг битирувчи курсларида таълим олаётганлар бундан мустасно;

-            мазкур Низомнинг 6-иловасига мувофиқ шаклда тўлдирилган сўровнома;

-            таржимаи ҳол;

-            086–У – шаклдаги тиббий маълумотнома;

-            3х4 см ўлчамдаги 4 дона фотосурат;

-            шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақлари тўғрисида маълумот (агар мавжуд бўлса);

-            солиқ тўловчининг идентификация рақами ҳақида гувоҳнома нусхаси (агар мавжуд бўлса);

-            фаолият кўрсатаётган (оҳирги) иш жойидан (ўқиш жойидан) маълумотнома (агар эгаллаб турган лавозимидан озод қилинган бўлса тегишли буйруқ нусхаси) ва тавсифнома;

-          яшаш жойидан маълумотнома.

ТАНЛОВДА ИШТИРОК ЭТИШ ИСТАГИНИ БИЛДИРГАН НОМЗОДЛАР АНДИЖОН ВИЛОЯТ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИГА

2018 ЙИЛ 26 ИЮЛЬ КУНИГА ҚАДАР МУРОЖААТ ҚИЛИШЛАРИ МУМКИН.

Манзил Андижон шаҳар, Миллий тикланиш кўчаси 60-уй,

мурожаат учун телефон 0374-223-48-93