Bog'lanish

Telefon
(+998 74) 223-49-02

Elektron manzil
andijon@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

28

Коррупцияга қарши курашишда барча бирдек масъул.


Андижон вилоят адлия бошқармаси томонидан бошқарма марказий аппарати,  туман (шаҳар) адлия бўлимлари ходимлари,  давлат нотариал идораларининг нотариуслари, ёрдамчилари, стажёрлари ҳамда котибларининг ота-оналари ва яқин қариндошлари иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Учрашувда ходимлар ўртасида коррупциявий жиноятлар содир этилишининг олдини олиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, ходимларнинг ижтимоий масалалари ҳақида сўз юритилди.

Тадбирда ходимларнинг амалдаги қонун ва қонуности ҳужжатлар, касб этикаси,  одоб-аҳлоқ қоидаларига риоя этишлари шарт экани, бу борада оиланинг ўрни ва роли муҳим аҳамият касб этиши қайд этилди.

Учрашув давомида ота-оналарга коррупцияга қарши курашишни тарғиб этувчи видеоролик ҳам намойиш этилди.

 

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими