Bog'lanish

Telefon
(+998 74) 223-49-02

Elektron manzil
andijon@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

06

Қўшимча кафолатлар ва соддалашган жараён


Избоскан туман адлия бўлими томонидан Избоскан ижтимоий иқтисодиёт коллежида Давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 1 августдаги ПФ-5495-сон Фармони мазмун ва моҳиятини тадбиркорлик субъектлари, шунингдек, хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар вакилларига тушунтириш юзасидан давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда туман давлат солиқ инспекцияси, давлат хизматлари маркази ходимлари, тумандаги “ANK SPINNING” ва “DIGITAL PRIME TEXTILES” МЧЖ раҳбарлари ҳамда туманда фаолият олиб бораётган тадбиркорлар иштирок этдилар.

Давра суҳбатида Фармонни қабул қилиш зарурати, “ишончни ҳимоя қилиш принципи”, қўшимча кафолатлар ва соддалашган жараён борасидаги фикрлар билдирилди.

Иштирокчиларга Фармон моҳиятини очиб берувчи буклет ва флаерлар тарқатилди ҳамда видеоролик намойиш этилди.

 

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими