Bog'lanish

Telefon
(+998 74) 223-49-02

Elektron manzil
andijon@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

14

Андижон вилоят адлия бошқармаси ташаббуси билан “Адлия кубоги” мусобақаси ўтказилди


Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 27 йиллиги байрами муносабати билан ёшларни, хусусан, ўқувчи ва талабаларни спорт мусобақаларига кўпроқ жалб этиш орқали улар орасидан иқтидорли спортчиларни саралаб олиш ва рағбатлантириш, энг асосийси, ёш авлодни соғлом қилиб тарбиялашга ҳисса қўшиш мақсадида Андижон вилоят адлия бошқармаси ташаббуси билан Ўзбекистон Баскетбол федерацияси Андижон вилоят бўлими ҳамкорлигида 14-16 ёшли қизлар ўртасида баскетбол спорт тури бўйича “Адлия кубоги” мусобақаси ташкил этилди.

Мазкур спорт мусобақасида ёш спортчи қизлардан иборат 11 та жамоа “Адлия кубоги”ни қўлга киритиш учун баҳс олиб бордилар.
15 август куни ўтказилган якуний финал босқичида Избоскан тумани жамоаси тўртинчи, Олтинкўл тумани жамоаси учинчи, Булоқбоши тумани жамоаси иккинчи ўринни эгалладилар. “Адлия кубоги”ни эса Андижон олимпия заҳиралари спорт коллежи спортчи қизлари қўлга киритдилар.
Ғолиб ва совриндорларга ҳамда мусобақанинг энг фаол иштирокчиларига Андижон вилоят адлия бошқармаси ва Ўзбекистон Баскетбол федерацияси Андижон вилоят бўлинмасининг 1,2,3-даражали дипломлари, рамзий олтин, кумуш ва бронза медаллар, эсдалик совғалари ҳамда турли хилдаги бадиий китоблар топширилди.

“Адлия кубоги” мусобақасини ташкил этишдаги ташаббуси ва ҳамкорлиги учун вилоят адлия бошқармаси жамоасига Баскетбол федерацияси Андижон вилоят бўлимининг Ташаккурномаси тантанали равишда топширилди.

Бундан ташқари, жорий йилнинг 17-22 август кунлари Андижон вилояти мезбонлигида 14-16 ёшли қизлар ўртасида баскетбол спорт тури бўйича Ўзбекистон чемпионатининг Болалар-ўсмирлар баскетбол лигаси доирасида учинчи тур ўйинлари бўлиб ўтди.

Мазкур турнир ҳам Андижон вилоят адлия бошқармаси томонидан мувофиқлаштириб борилди.

 

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими