Bog'lanish

Telefon
(+998 74) 223-49-02

Elektron manzil
andijon@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

26

Андижон шаҳар 3-сонли давлат нотариал идораси нотариуси Х.Насретдинова томонидан Андижон шаҳридаги 3-сонли умумтаълим мактабида спорт тадбири ташкил этилди


Сўнгги йилларда мамлакатимизда ёш авлодни жисмоний тарбия ва спорт воситасида соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш, ёшларда спортга бўлган ҳавас ва интилишларини, жамиятимизда соғлом турмуш тарзи тамойилларини янада кучайтириш, ёш иқтидорли спортчиларни танлаб олиш, уларда профессионал маҳорат ва кўникмаларни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.

Спортнинг янада ривожланишида унинг қонуний асослари йилдан-йилга мустаҳкамлаб борилаётгани муҳим омил бўлмоқда. Бу орқали ўқувчи ва талабаларни спорт машғулотларига узлуксиз жалб қилишга қаратилган спорт мусобақалари тизими янада такомиллаштирилмоқда.
Спортни кундалик ҳаёт тарзига айлантириш асосий мақсад қилиб олинган.
Андижон шаҳар 3-сонли давлат нотариал идораси томонидан Андижон шаҳридаги 3-сонли умумтаълим мактабида ўқувчи ёшлар ўртасида ташкил этилган спорт мусобақаси ўзига хос спорт байрамига айланиб кетди.
Маълумки, ёшликдан кўп ақлий меҳнат қилиш – масалан, ёшликдан шашка ўйинлари ёки оддий арифметикани ўрганиш кабилар ёш болани ақлини тез ривожланишига сабаб бўлади.
Бошланғич синф ўқувчилари ўртасида ўтказилган шашка бўйича мактаб биринчилиги ёшларнинг бўш вақтларини унумли ўтказишга ҳамда уларнинг зеҳнларини янада оширишга хизмат қилди.
5-9 синф ўқувчилари ўртасида шахмат бўйича мусобақа ҳам ташкил этилди. Тадбир иштирокчилари ёшларнинг ақлли, мантиқий тасаввурга эга бўлишларида, иқтидорни ривожлантириш, фикрни чархлаш ва боланинг интеллектуал ривожланишида шахматнинг ўрни жуда ҳам беқиёс эканини таъкидладилар. Бу вақт ўтказишнинг маълум даражада бадиийлик ва илмийликка асосланган интеллектуал фойдали усулидир. Жисмоний мукаммаллик учун спорт қанчалик муҳим бўлса, ақлий салоҳият учун шахмат шунчалик муҳимдир. У инсонларга хос бўлган алоҳида хусусиятларни ривожлантириш ва ақлни машқ қилдиришнинг қизиқарли ҳамда қулай йўли ҳамдир.
Бошланғич синфлар ўртасида ўтказилган “Қувноқ стартлар” мусобақасида “Югуриш”, “Узунликка сакраш”, “Ким эпчилу ким чаққон”, “Арғамчидан сакраш” ҳамда “Арқон тортиш” каби ўйинларда жамоалар ўзаро беллашдилар. Бошқа жамоалар нисбатан шартларни эпчилроқ ва чаққонроқ ҳаракат қилган 6-А-синф ўқувчилари якунда биринчи ўринни қўлга киритдилар.
Бугунги кунда мамлакатимизда жамоавий спорт турларида кўплаб муаммолар мавжуд, негаки жамоавий ўйинлар кўп жиҳатдан мураккаб бўлиб, унда икки ва ундан зиёд атлетдан бир натижа учун курашиш талаб этилади. Жамоадаги ҳар бир спортчининг ўзига яраша индивидуал хусусияти бўлиб, иқтидори ҳамда тезлиги турлича бўлади. Ҳар бир атлетга салоҳиятидан келиб чиққан ҳолда вазифа юклаш муҳим аҳамиятга эга. Жамоавий баҳсларда юқори марраларга эришиш учун эса жамоа вакиллари бирга шуғулланиб, бирга такомиллашиши керак. Бугунги кунда жамоавий спортни янада ривожлантириш зарур. Умумтаълим мактабида жамоавий ўйинлардан баскетбол ва футбол бўйича ўғил болалар ўртасида турнир ҳам ташкил этилди.
Баскетбол бўйича ўтказилган мусобақа ёшларда жуда катта қизиқиш уйғотди. Қизғин ва муросасиз баҳслар асосида ўтган турнир якунида мактабнинг 9-синф ўқувчилари тенгсиз деб топилдилар. Мазкур жамоа вакиллари эндиликда вилоят миқёсида ташкил этиладиган спорт турнирларида иштирок этадилар.
Футбол бўйича ўғил болалар ўртасида ўтказилган мусобақада 8 та жамоа ғолиблик учун баҳс олиб борди.
Спорт саломатлик гаровидир. Ёшлар учун яратилаётган шароитлар албатта уларнинг имконяитларига кенг йўл очиб бермоқда. Замон талабига жавоб берадиган спорт саройлари, майдончаларнинг барча ҳудудларда қурилиши фарзандларимизнинг ҳам маънан, ҳам жисмонан соғлом бўлиб улғайишлари учун кўмак бўлмоқда.
Вилоятнинг ҳар бир туман ва маҳалларида спорт майдончаларини қуришга жуда катта эътибор берилмоқда. Айниқса, вояга етмаган ёшлар орасида спортни кенг тарғиб этиш, улар орасида спортни оммалаштириш бўйича бир қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда.
Қурилаётган спорт иншоотлари, турли хил спорт мажмуаларида ўғил-қизларнинг спорт билан шуғулланиши, саломатлигини мустаҳкамлаши, ўз иқтидорини намоён этиши учун кенг имкониятлар яратилмоқда.
Тадбир сўнггида спорт тадбири иштирокчилари ва ғолибларига турли хилдаги эсдалик совғлари ва фахрий ёрлиқлар топширилди.
Юртимизда китобхонлик маданиятини янада юксалтириш, ёш авлодни мутолаага ундаш каби вазифалар олиб борилаётган ислоҳотларнинг устувор йўналишларидан бирига айланиб улгурди. Бунда ёшларда китоб ўқишга қизиқишини кучайтириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини янада ошириш муҳим ўрин тутади. Тадбирда барча ўқитувчи ва ўқувчиларга турли хидаги бадиий китоблар тарқатилди.
                                                                                                                         

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими