Боғланиш

Телефон
(+998 74) 223-49-02

Электрон манзил
andijon@adliya.uz

Ҳабарни юбориш
Ишонч телефони 1008

Янгиликлар

05

Андижон вилоят адлия бошқармасида “Ойнинг энг яхши ходими” эълон қилинди.


Андижон вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг 2018 йил 31 октябрь кунги 390-ум-сон буйруғи билан Андижон вилоят адлия бошқармаси марказий аппаратида “Ойнинг энг яхши ходими”ни аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Эндиликда адлия бошқармаси жамоаси орасидан мунтазам равишда ойнинг энг яхши ходими аниқланиб, рағбатлантириб борилади.

“Ойнинг энг яхши ходими” танлови вилоят адлия бошқармаси ходимларига юклатилган вазифаларни бажаришдаги масъулиятини янада ошириш, ходимларни ҳалол меҳнати учун рағбатлантириш мақсадида ўтказилмоқда. Бу, ўз навбатида, уларнинг меҳнат ва ижро интизоми мустаҳкамланишига йўналтирилган.

Низомга асосан тасдиқланган Комиссия томонидан 2018 йилнинг октябрь ойи учун “Ойнинг энг яхши ходими” сифатида бошқарманинг Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими бошлиғи Жалолиддинов Камолиддин Шаробиддин ўғли эълон қилинди.

Андижон вилоят адлия бошқармаси жамоаси Камолиддин Жалолиддиновни ушбу эътироф билан самимий муборакбод этади ва унинг келгусидаги ишларида омад ва зафарлар тилайди.

Ушбу танлов анъанавий бўлиб, ҳар ой якунида ўтказилади ва фақат бир нафар ходим “Ойнинг энг яхши ходими” деб топилади.

Ғолиб ҳақидаги маълумотлар Андижон вилоят адлия бошқармасининг расмий веб-сайти ва фейсбукдаги гуруҳи орқали ҳам эълон қилиб борилади.