Боғланиш

Телефон
(+998 74) 223-49-02

Электрон манзил
andijon@adliya.uz

Ҳабарни юбориш
Ишонч телефони 1008

Янгиликлар

09

Андижон горнизонидаги ҳарбий пенсионерлар билан учрашув бўлиб ўтди.









     

     Андижон ҳарбий прокуратураси, Мудафаа ишлари бошқармаси ҳамда Шарқий ҳарбий округи қўшинлари қўмандонлиги билан ҳамкорликда Андижон горнизонидаги ҳарбий пенсионерлар билан учрашув ташкил этилди.

Тадбирнинг асосий мақсади ҳарбий пенсионерларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини амалга оширишларига кўмаклашиш, уларнинг дарду ташвишларини, ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини ўрганиш ва амалий ёрдам кўрсатишдан иборат бўлди.

Учрашувда Андижон вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ҳам иштирок этди ва ҳарбий пенсионерларга ҳуқуқий тушунтиришлар берди.

Шунингдек, тадбирда Давлат хизматлари маркази вилоят бошқармаси, Марказий банк вилоят бош бошқармаси, халқ таълими, соғлиқни сақлаш ҳамда бандлик бошқармалари масъул ходимлари ҳам қатнашдилар.

   

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими