Боғланиш

Телефон
(+998 74) 223-49-02

Электрон манзил
andijon@adliya.uz

Ҳабарни юбориш
Ишонч телефони 1008

Янгиликлар

20

Моддий ва маънавий зарарлар ундириб берилди


Моддий ва маънавий зарарлар ундириб берилди. 
 
Бўз туман адлия бўлимига 2-гуруҳ ногирони фуқаро Ш.Расулов туман Қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежида ҳарбий таълим раҳбари лавозимида шартнома асосида ишлаётган бўлсада, меҳнат таътили берилмаётгани, коллеж директори томонидан соатбай дарс берувчи ўқитувчи сифатида фаолият юритаётгани сабабли меҳнат таътили берилмаслиги айтилиб, таътил пуллари берилмаётганлигидан норози бўлиб ариза билан мурожаат этган ва моддий ва маънавий зарарларни айбдорлардан ундириб беришни сўраган. 
Мазкур мурожаат атрофлича ўрганилилганида, Ш.Расулов Бўз туман Қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежида ҳарбий таълим раҳбари сифатида меҳнат шартномаси асосида ишлаб келгани, унинг розилигисиз коллеж раҳбарияти соатбай тарзда иш ҳақларини ҳисоблагани натижасида 2018 йил май ойига 1 106 403 сўм, июнь ойига 1 608 369 сўм, июль ойига 1 106 403 сўм, жами 3 821 175 сўм иш ҳақлари ва 2017-2018 йиллар ишлаган даври учун 1 355 860 сўм таътил пуллари жами 5 177 035 сўм иш ҳақлари кам ҳисобланиб, шу миқдорда моддий ва 5 000 000 сўм маънавий зарар етказилгани аниқланди ва Бўз қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи директори М.Собиров томонидан Ш.Расуловнинг меҳнатга ҳақ тўлаш шартларини ўзгартирилгани, яъни 2018 йил май ва июл ойлари учун иш ҳақини соатбай ҳисоблаб тўлагани, июн ойи учун эса умуман иш ҳақи хисобланмагани, меҳнат таътили бермагани натижасида Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 92-моддаси, 156-моддаси, 133-моддаси, 134-моддаси талаблари бузилиб, жами 5 177 035 сўм моддий ва иш ҳақларини кам ҳисоблангани, ўз вақтида меҳнат таътилини олмагани натижасида 5 000 000 сўм маънавий зарар етказилгани сабабли Фуқаролик ишлари бўйича Бўз туманлараро судига даъво ариза киритилди. Судда даъво ариза қаноатлантирилиб, ФИБ Бўз туманлараро суди томонидан жами 
5 177 000 сўм моддий ва 1 000 000 сўм маънавий зарар ундириш юзасидан ҳал қилув қарори қабул қилинди. 
Тошматов Рафиқжон 
Бўз туман адлия бўлими бошлиғи 
 
 
 
Иш ҳақлари тўланадиган бўлди. 
 
Балиқчи туман адлия бўлими томонидан фуқаролик ишлари бўйича Избоскан туманлараро судига киритилган  аризаларига кўра, фуқаролар Б.Худойбердиев ва Р.Худойбердиеваларнинг Балиқчи туманидаги “Кумуш тола” пахта тозалаш жамияти раҳбарияти томонидан тўланмасдан келинаётган жами 22 188 111 сўм миқдоридаги қонуний иш ҳақларининг ундирилиши юзасидан суд буйруғи чиқарилиб, мажбурий ижрога қаратилди. 
Соломов Гафиржон, 
Балиқчи туман адлия бўлими бошлиғи 
 
Фуқароларнинг имтиёзли равишда пенсия олиш ҳуқуқлари таъминланди. 
 
Қўрғонтепа туман адлия бўлими томонидан фуқаролар Мамажонов Акрамжон, Қамчиев Қобилжон ва Қамчиев Азизбекларнинг мурожаатлари ҳал этилиб, Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуни 14-моддасида назарда тутилган технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги муносабати билан ишдан озод этилган ва ишсиз деб эътироф этилганлиги ҳолати бўйича, имтиёзли равишда пенсия олиш ҳуқуқлари таъминланиб берилди. 
 
Ҳуқуқий ёрдам кўрсатилиши натижасида тадбиркор 1 000 000 АҚШ доллари миқдорида шартнома тузишга эришди. 
 
Қўрғонтепа туман адлия бўлими томонидан туманда фаолият кўрсатиб келаётган “Оқ сув” фермер хўжалигига мева ва сабзавотларни чет давлатларга экспорт қилиш билан боғлиқ фаолиятга оид ҳуқуқий ёрдам берилганлиги натижасида, фермер хўжалиги томонидан Россия Федерасиясининг Москва шаҳрида фаолият олиб борувчи “Трайд Сервис” жамияти билан 1 000 000 АҚШ доллари миқдорида хўл мевалар етказиб бериш бўйича шартнома тузилди. 
Мирзаев Турсунбой, 
Қўрғонтепа туман адлия бўлими бошлиғи 
 
Тиббиёт муассасалари тоза ичиимлик суви билан таъминланди. 
 
Жалақудуқ туман адлия бўлимига туман тиббиёт бирлашмаси мурожаат қилиб, туман тиббиёт бирлашмаси Жанубий Оламушук бўлинмасида жарроҳлик бўлими, юқумли касалликлар бўлими, терапия бўлими, аёллар бўлими ҳамда кўп тармоқли марказий поликлиника ҳамда Жанубий Оламушук бўлинмалари фаолият кўрсатиб келаётганлиги, лекин узоқ йиллардан бери тоза ич

Камолдин ака таргибот, [24.11.18 16:59]
имлик суви билан таъминланмаганлигини ва ушбу масалада амалий ёрдам беришни сўраган.    
Адлия бўлими томонидан мурожаат асосида ўтказилган ўрганишларда мазкур ҳудудда ичимлик суви қудуқлари мавжуд бўлиб, уларнинг юқори кучланишли электр энергияси орқали етказиб берадиган сув насослари носоз ҳолатга келиб, хизмат кўрсатишдан тўхтаганлиги аниқланган. Адлия бўлими ходимлари ташаббуси билан сув насослари таъмирланиб, ҳудудда жойлашган Навоий маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси ҳамда Жалақудуқ тиббиёт бирлашмаси Жанубий Оламушук бўлинмаси тоза ичимлик суви билан таъминланишига эришилди 
 
Ногиронлик нафақа пулларини оладиган бўлди. 
 
Жалақудуқ туман адлия бўлими томонидан Жалақудуқ туман, Шарҳончеки МФЙ, Оламайдон кўчаси 25-уйда яшовчи фуқаро Э.Ғуломовнинг аризаси ўрганилиб чиқилди. Мурожаатда фуқаро Э.Ғуломовга кўп йиллардан бери ногиронлик нафақаси тўланмаётганлиги баён қилинган. Туман адлия бўлими томонидан фуқаро Э.Ғуломов тиббий кўрикдан ўтказилиб, тиббиёт бирлашмасининг меҳнат экспорт комиссияси хулосаларига кўра, унга II гуруҳ ногиронлиги бўйича нафақа тайинланди.    
Шукуров Бегзоджон, 
Жалақудуқ туман адлия бўлими бошлиғи 
 
Устама ҳақлари ундириб берилди. 
 
Пахтаобод туман адлия бўлими томонидан туман тиббиёт бирлашмаси туғруқхона бўлими ходимлари Ж.Холбоева ва бошқаларнинг ойлик иш ҳақларига устама хақлари тўланмасдан келаётганлиги юзасидан қилган мурожаатлари асосида ўрганиш ўтказилди. 
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги “Тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида”ги 276-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси давлат муассасалари тиббиёт ва фармацевтика ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби ва шартлари тўғрисидаги” Низомнинг 2-Иловасининг 1.5-бандида туғруқ блокларида туғруқларни қабул қилиб олиш билан боғлиқ врачлар ва ўрта тиббиёт ходимларига тариф ставкасига (лавозим маошига) 15 фоиз миқдорида устама ҳақлари тўланиши белгиланган. Бироқ Тиббиёт бирлашмаси томонидан мазкур Низом талабларига зид равишда 26 нафар туғруқларни қабул қилиб олиш билан боғлиқ врачлар ва ўрта тиббиёт ходимларига жами 58 167 176 сўм устама ҳақлари тўланмасдан келганлиги аниқланган.  
Аниқланган ҳолат юзасидан адлия бўлими томонидан 26 нафар ишчи ходимларга тўланиш лозим бўлган 58 167 176 сўм устама ҳақларини ундириш юзасидан Фуқаролик ишлари бўйича Избоскан туманлараро судига даъво ариза киритилди. Туғруқ бўлимида ўтказилган сайёр суд мажлисида даъво ариза қаноатлантирилиб, юқорида қайд этилган устама ҳақлари ундириб берилди. 
 
Дилшодбек Юлдашев, 
Пахтаобод туман адлия бўлими бошлиғи