Bog'lanish

Telefon
(+998 74) 223-49-02

Elektron manzil
andijon@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

22

Андижонда “Суд-ҳуқуқ идоралари фаолияти ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқий ислоҳотларга оид хабардорлигини оширишда оммавий ахборот воситаларининг роли” мавзусида илмий-амалий семинар бўлиб ўтди


Андижонда “Суд-ҳуқуқ идоралари фаолияти ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқий ислоҳотларга оид хабардорлигини оширишда оммавий ахборот воситаларининг роли” мавзусида илмий-амалий семинар бўлиб ўтди

 Мамлакатимизда суд ҳоки­миятининг фаолияти жамиятда ижтимоий адолатни ўрнатиш, қонун устуворлигини таъминлаш, инсон ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини муҳофаза этишга қаратилган. Бу соҳада эришилган ижобий натижалар билан бирга ҳали бажарилиши лозим бўлган вазифалар талайгина. Хусусан, фуқароларнинг суд ҳимоясидан фойдаланиш ҳуқуқини янада кучайтиришга катта эътибор қаратилмоқда. Айнан шу жабҳада суд- ҳуқуқ идоралари ва оммавий ахборот воситалари ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш ҳам муҳим аҳамиятга эга.

Андижон вилоятида “Суд-ҳуқуқ идоралари фаолияти ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқий ислоҳотларга оид хабардорлигини оширишда оммавий ахборот воситаларининг роли” мавзусидаги илмий-амалий семинар айнан шу масалаларга бағишланди.

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Судьялар олий Кенгаши, “Демократия ва инсон ҳуқуқлари” нодавлат нотижорат институти ҳамкорлигида ташкил этилди.

Унда жиноят ва фуқаролар ишлари бўйича судларнинг судъялари, вилоят прокуратураси, адлия ва ички ишлар бошқармалари, туман (шаҳар) адлия бўлимлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларнинг масъул ходимлари, шунингдек, вилоятда фаолият кўрсатаётган нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Семинар давомида суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг мазмуни ва амалий натижалари, суд идораларининг оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликда олиб бораётган ишлари таҳлил қилиниб, ўзаро тажриба алмашилди.

Учрашувда 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар Стратегиясида белгилаб берилган мақсад ва вазифалардан келиб чиқиб, кучли фуқаролик жамиятини ривожлантириш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, фуқароларнинг долзарб муаммоларини ҳал этишда давлат, шу жумладан суд- ҳуқуқ органларининг аҳоли билан очиқ, тўғридан-тўғри мулоқотини кучайтириш, жамиятда қонун устуворлиги, қонунийлик ва адолатни, тинчлик-осойишталик, миллатлараро, фуқаролараро тотувликнинг қарор топиши масалаларининг ОАВда кенг ёритиб борилишининг самарадорлиги, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини оширишда ОАВ ўрни ва роли каби масалалар интерфаол усуллар орқали атрофлича таҳлил қилинди.

Семинар якунида иштирокчилар томонидан вилоятдаги суд-ҳуқуқ ва адлия органлари фаолияти бўйича аҳоли билими ва хабардорлигини ошириш бўйича медиа режа ишлаб чиқилди.

 

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими