Боғланиш

Телефон
(+998 74) 223-49-02

Электрон манзил
andijon@adliya.uz

Ҳабарни юбориш
Ишонч телефони 1008

Янгиликлар

22

Андижон вилоят адлия бошқармаси томонидан Андижон Давлат университетида ўтказилган тадбир ёшларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини янада юксалтириш масалаларига бағишланди.


Андижон вилоят адлия бошқармаси томонидан Андижон Давлат университети анжуманлар залида ўтказилган тадбирда мамлакатимизда ёш авлодни тарбиялаш, уларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданият даражасини янада юксалтириш давлат сиёсати даражасига кўтарилган бир вақтда ёшларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига ҳурмат руҳида тарбиялаш энг долзарб вазифалардан бири экани, ҳуқуқий демократик давлат қуриш ва жамият тараққиёти ўсиб келаётган ёш авлод таълим даражасининг ва ҳуқуқий саводхонлигининг юқори савияда бўлишига боғлиқлиги, шунингдек, юртимизда ёшларнинг ҳуқуқий билимини ошириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани ҳақида сўз юритилди.

Учрашувда университетнинг уч юз нафардан ортиқ талабалари иштирок этдилар.

 


Адлия бошқармаси Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими