Bog'lanish

Telefon
(+998 74) 223-49-02

Elektron manzil
andijon@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

18

Андижон вилоятида “Ҳуқуқий китобхонлик сайли” ташкил этилди


    Адлия вазирлиги ҳамда вилоят адлия бошқармаси томонидан мамлакатимизда китобхонликни кенг тарғиб қилиш, жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни шакллантириш, ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ҳамда юридик адабиётларни фуқаролар учун қулай ва арзон нарҳларда етказиб бериш мақсадида, Андижон давлат университети биносида “Ҳуқуқий китобхонлик сайли” ташкил этилди.

    Тадбирда вилоят адлия бошқармаси, давлат нотариал идоралари ходимлари ҳамда бошқа давлат органлари ва ташкилотлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.

    Китоб сайлига 1700 нафардан ортиқ иштирокчи ташриф буюрди.

   Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган Китобхонлик акциясини қўллаб-қувватлаш ва уни Андижон вилоятида давом эттириш мақсадида акцияда иштирок этган ҳар бир давлат органи раҳбари ва ходимлари ўзлари таълим олган 173 та умумтаълим мактабларига 2055 та юридик адабиётлар ҳамда 730 та бадиий адабиётларни олиб бориб бепул тарқатдилар.

    Шунингдек, мазкур акция давомида Андижон вилояти Бобур номидаги Ахборот кутубхона марказига энг охирги ўзгартиш ва қўшимчалар билан чоп этилган юридик адабиётлар хадя қилинди. Бундан ташқари тадбир давомида вилоятдаги 4 та олий таълим муассасаларининг ахборот ресурс марказларига талаба ёшлар фойдаланишлари учун 100 га яқин юридик адабиётлар топширилди.

– Китобхонлик аввало оиладан бошланиши керак, – дейди Андижон вилоят адлия бошқармаси бошлиғи А.Дадажонов. – Қуш уясида кўрганини қилади. Ота-она кунда бир марта бўлса-да, қўлига китоб ушламаса, фарзандини мутолаага ўргатиш мушкул. Бугун мамлакатимизда ёшларни китобхон қилиб ўстириш, мутолаа маданиятини юксалтиришга давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилмоқда. Ушбу ислоҳотларни амалга оширишда адлия органлари ходимлари ҳам ўз ҳиссаларини қўшиб келмоқда. Китобни ўзига доимий ҳамроҳ тутган инсон асло кам бўлмайди. Давлат идораларида ишлаётган ходимларнинг бугунги кундаги иш юкламаси қанчалик кўп бўлмасин, ҳар куни ўз соҳасига оид ёки бошқа турли адабиётлардан камида 10 бет ўқиши ва буни одат тусига айлантириши муҳим аҳамият касб этади”.

Бундай тадбирларнинг ўтказилиши аҳолини ҳуқуқий маданиятини янада оширишга хизмат қилиши шубҳасиз.

Андижон давлат университетида китоб савдолари кечга қадар давом этди.

 

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими