Боғланиш

Телефон
(+998 74) 223-49-02

Электрон манзил
andijon@adliya.uz

Ҳабарни юбориш
Ишонч телефони 1008

Янгиликлар

03

Андижон вилоятининг Қўрғонтепа туманида "Адлия сайли" ҳуқуқий тарғибот ва маърифат тадбири бўлиб ўтди


        “Адлия сайли”да Андижон вилояти ҳокимлиги, прокуратура органлари, жиноят, фуқаролик, маъмурий ва иқтисодий судлар, Давлат хизматлари маркази, Адвокатлар палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси, ФҲДЁ бўлимлари, вилоят Халқ таълими, Мактагача таълим бошқармалари, олий таълим муассасалари ҳамда вилоятдаги барча давлат органлари ва ташкилотларнинг масъул ходимлари иштирок этдилар.


        Тадбирда асосий эътибор никоҳ шартномасининг аҳамияти, мерос ҳамда васиятнома бўйича фуқароларга тушунчалар беришга қаратилди. Шунингдек, тадбирда иштирок этган фуқароларга Адлия вазирлигининг телеграмдаги “Ҳуқуқий ахборот” канали, вазирлик томонидан онлайн-маслаҳатчи хизмати орқали аҳолига бепул ҳуқуқий маслаҳатлар бериш мақсадида ташкил этилган ADVICE.UZ ҳуқуқий ахборот порталининг имкониятлари, қулайликлари ҳамда афзалликлари ҳақида маълумотлар берилди.

         Сайл давомида вилоят адлия бошқармаси, туман (шаҳар) адлия бўлимлари ходимлари, давлат нотариал идоралари нотариуслари, ФҲДЁ бўлимлари, давлат органлари ва ташкилотлари томонидан “Сизнинг муаммоингизга биз бефарқ эмасмиз”, “Муаммоларга қонуний ечим” шиорлари остида фуқароларга бепул ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

         Сайлда 3 минг нафардан ортиқ аҳоли вакиллари иштирок этиб, уларга 15 турдаги 3500 нусхадан ортиқ буклет ва флаерлар тарқатилди.

         Шунингдек, тадбирда аҳоли саломатлигига эътибор қаратилиб, 89 нафар фуқаролар бепул тиббий кўрикдан ўтказилди, 36 нафар фуқароларга амбулатор шароитда даволаниш учун тавсиялар берилди, 3 нафар фуқароларга стационар даволаниш Андижон вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказига имтиёзли йўлланмалар берилди, 1 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқарога ногиронлик аравачаси ҳамда 1 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқарога эшитиш мосламаси топширилди, шунингдек, тадбирда бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилиб, 60 нафар фуқароларга ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилди.

         Аҳоли учун арзон нарҳларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркаси ва сайёр китоб савдолари ташкил қилинди.

        Тадбирда аҳолининг маданий хордиқ чиқаришлари учун концерт дастурлари, турли хилдаги кўнгил очар ўйинлар, хунармандлар томонидан тайёрланган маҳсулотлар кўргазмалари, ёшлар ўртасида ҳуқуқий билимлар беллашуви мусобақалари ҳамда ёш спортчиларнинг кўргазмали чиқишлари намойиш этилди.


        Моҳир ошпазлар иштирокида “Энг яхши Андижонча ош” танлови ҳам ўтказилди.

        “Адлия сайли” ҳуқуқий тарғибот ва маърифат тадбирининг ўтказилиши юртимиз аҳолисининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, ватанга, юртга бўлган садоқатини янада ошириш, халқимиз жипслиги ва бирдамлигини таъминлаш, шунингдек, ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялашга хизмат қилади.