Bog'lanish

Telefon
(+998 74) 223-49-02

Elektron manzil
andijon@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

07

Нодавлат нотижорат ташкилотлари – адлия кўмагида....!!!


Мазкур семинар нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида, ННТлар томонидан устав мақсадаларига амал қилиш, ННТлар сохасига оид қонун ва қонуности нормативлар ҳақида ҳуқуқий тушунчалар ҳамда грант лойиҳаларини тузиш, грантларни олиш ҳамда грант лойиха ҳисоботларни расмийлаштириш юзасидан тажриба алмашинилди.

Хусусан, семинар-тренингда тажрибали мутахассислар, яъни нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан хориждан грантлар олиш борасида кўплаб тажрибаларга эга бўлган ННТ вакиллари, шунингдек ННТлар фаолияти билан боғлиқ бўлган солиқ қонунчилигидаги янгиликлар билан таништириш мақсадида Андижон вилояти давлат солиқ бошқармасидан малакали мутахассис жалб этилди.

Шунингдек, адлия бошқармаси Нодавлат нотижорат ташкилотлар бўлим бошлиғи томонидан тадбир иштирокчиларига грантлар ютиш ва грант маблағларини сарфланишини мақсадлилиги борасида керакли маслаҳатлар берилиб, бу борада қонунчилигимизда яратилган кўплаб имкониятлар ҳақида батафсил тушунтиришлар берилди.


Шундан сўнг хорижий ташкилотлар томонидан эълон қилинган грантлар ва уларда қатнашиш тартиби ҳақида тажрибали мутахассислар томонидан тадбир иштирокчиларига мастер-класс ўтказилди. Солиқ тизими борасида юзага келган муаммоли масалалар ечими ҳақида солиқ бошқармасидан таклиф этилган малакали мутахассислар батафсил тушунтиришлар берилди.

Семинар якунида тадбир иштирокчилари томонидан берилган саволларга адлия бошқармаси масъул ходимлари томонидан ҳуқуқий мазмундаги жавоблар берилди. Мазкур тадбир маҳаллий ва марказий ОАВлар томонидан кенг ёритилди.