Боғланиш

Телефон
(+998 74) 223-49-02

Электрон манзил
andijon@adliya.uz

Ҳабарни юбориш
Ишонч телефони 1008

Янгиликлар

27

“Тадбиркор аёл” Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциацияси Андижон вилояти бўлинмасида семинар ўтказилди


        Андижон вилоят адлия бошқармаси Нодавлат нотижорат ташкилотлар   бўлими катта маслаҳатчиси А.Турсуналиев томонидан жорий йилнинг 27 август куни “Тадбиркор аёл” Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциацияси Андижон вилояти бўлинмасининг шахар ва тумандаги вакиллари ҳамда ихтиёрий қатнашган 35 нафар тадбиркор хотин қизлар иштирокида давра суҳбати ташкил қилиниб, суҳбат давомида А.Турсуналиев Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 майдаги ПФ-5723-сон “Мехнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармони мазмун-моҳияти юзасидан кенг тушунтиришлар берилди. Бундан ташқари, А.Турсуналиев томонидан тадбиркорлик билан шуғулланиш истагини билдирган аёл ва қизлар учун тадбиркорлик фаолиятини муваффақиятли бошлаш, бизнес режа ёзиш, имтиёзли кредит маблағларидан тўғри ва мақсадли фойланиш борасида кўплаб ҳуқуқий тавсиялар берилди.

Нодавлат нотижорат ташкилотлар бўлими