Bog'lanish

Telefon
(+998 74) 223-49-02

Elektron manzil
andijon@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

04

Андижон вилоят адлия бошқармасининг 9 ой фаолияти сарҳисоби


 
Андижон вилоят адлия бошқармаси томонидан ўтган 2019 йил 9 ой давомида юклатилган вазифа ва функциялар доирасида муайян ишлар амалга оширилди.

Мурожаатларни кўриб чиқиш соҳасида

 

         Бошқарма ва адлия бўлимлари томонидан ўтган давр мобайнида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш юзасидан жами
4 517 та ёзма мурожаатлар келиб тушди.

Келиб тушган ёзма мурожаатларнинг 3 711 таси кўриб чиқилиб, 2 771 таси қаноатлантирилди ва 933 та мурожаатларга тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар берилган бўлса, 540 та мурожаат тааллуқлилиги бўйича бошқа ташкилотларга юборилган.

Масалан, фуқаро Р.Курбанбаеванинг марҳум отаси М.Курбанбаевга тегишли бўлган Хонобод шаҳар, Мустақиллик маҳалласи, Хонобод кўчасида жойлашган хонадон Хонобод шаҳар ҳокимининг 2013 йил 25 апрелдаги
69-қ-сонли қарори билан бошқа шахсларга фойдаланиш учун бериб юборилган.

Мурожаатни ўрганиш жараёнида, тўпланган ҳужжатлар асосида аниқланган қонунбузилишларни бартараф этиш юзасидан Хонобод шаҳар ҳокими номига жорий йилнинг 20 май куни тақдимнома киритилиб, натижада шаҳар ҳокимининг 2013 йил 29 апрелдаги 69-к-сонли қарорининг бекор қилиниши таъминланди.

Мурожаатларни кўриб чиқиш натижасида 108 нафар мансабдор шахсга нисбатан интизомий жазоси, 58 нафар шахсга нисбатан маъмурий жавобгарлик чоралари қўлланилган бўлса, 19 та ҳолат ноқонуний деб топилган ҳужжатлар бекор қилиниши таъминланди.

   Мурожаатларни кўриб чиқишда такрорий мурожаатларни олдини олиш ҳамда муаллиф иштирокида кўриб чиқилишини таъминлаш мақсадида кўриб чиқилган мурожаатларнинг 1 160 таси, яъни 31.2 фоизи (2018 йилда 460 та

18.4 фоизни ташкил этган) жойига чиққан ҳолда ўрганилган. Келиб тушган ёзма мурожаатларнинг 3 711 таси кўриб чиқилиб, 2 771 таси қаноатлантирилди (2018 йил 9 ойда 1315 та мурожаат кўриб чиқилиб,
704 таси, яъни 53.5 фоизи қаноатлантирилган).

    Президентимиз томонидан ҳар бир давлат идораси ходими халқни ичига кириши, унинг дардини эшитиши лозимлиги ва шундагина халқнинг ишончини қозонишини таъкидлаб ўтган эди. Шунга кўра, адлия бўлимлари томонидан жойларда сайёр қабуллар ташкил этилди. Ўтказилган сайёр қабулларда 2148 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, натижада 1802 таси қаноатлантирилди, 276 та мурожаатларга тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар берилди ҳам 70 та мурожаат тааллуқлилиги бўйича юборилган.Масалан, Бўз туманида ўтказилган сайёр қабул жараёнларида фуқаро М.Низомова ва бошқаларнинг яшаб келаётган уй-жойларининг бир қисми давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун туман ҳокимлиги томонидан олинган бўлиб, қонунда белгиланган талаблар асосида ер майдони ажратиб берилмаганлиги аниқланди. Аниқланган ҳолатлар юзасидан Бўз туман ҳокимлигига киритилган тақдимнома натижасида фуқаролар Г.Абдуллаева, М.Низомова, Т.Жўраев ва Х.Юусповларга туман ҳокимининг тегишли қарорлари билан уй-жой қуриш учун ер участкалари ажратиб берилиши таъминланди.

  












 ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ СОҲАДА ҲУҚУҚНИ ҚЎЛЛАШ АМАЛИЁТИНИ ЎРГАНИШ СОҲАСИДА

Ўрганилган идоралар сони

631 та

Шундан:

статистик кўрсаткичлар талаб қилиб олинган идоралар сони

 

ўрганилган ва таҳлил қилинган статистик ҳужжатлар сони

 

406 та

 

 

501 та

Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш

718 та

Ўтказилган ўрганиш ва таҳлиллар натижасида киритилган таҳлилий маълумотлар

36 та

Аниқланган муаммолар ва камчиликлар

718 та

Муаммо ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан кўрилган чоралар

 

Шундан:

215 та

Ўтказилган ўрганишлар натижасидан киритилган умумлаштирилган маълумотлар

83 та

Идораларга киритилган таклифлар

20 та

Бекор қилинган ва қонунчиликка мувофиқлаштирилган ҳужжатлар

12 та

Ҳуқуқий тарғибот соҳасида

       

25 000 дан ортиқ тарғибот тадбирлари (2018 йил 9 ойда 9 800), хусусан 9 200 та манзилли тарғибот тадбирлари ўтказилди. Ўтган йилга нисбатан салкам уч бараварга ошди.

        Тарғибот тадбирлари, янгича форматда манзилли ва ақлли тарғибот шаклида амалга оширилмоқда.

Туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан қишлоқ жойларда, марказдан олис ҳудудларда 22 мингдан ортиқ тарғибот тадбирлари ўтказилди бўлса, 13 мингдан ортиқ уйма-уй юриб, аҳоли билан бевосита суҳбатлар қилиниб, ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. Июл-сентябрь ойларида вилоятнинг барча туман (шаҳар)ларида адлия сайиллари ўтказилган бўлса, октябрь ойида “Ҳуқуқингни бил ва талаб қил” акцияси ўтказилди.