Bog'lanish

Telefon
(+998 74) 223-49-02

Elektron manzil
andijon@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

22

Мурожаатга муносабат


Ҳар бир соҳада юз бераётган муҳим ижобий ўзгаришлар халқимизнинг турмуш даражасини юксалтириш, ҳаётини янада яхшилаш учун хизмат қилмоқда. Юртимизда инсон манфаатлари олий қадрият эканлиги амалга оширилаётган эзгу ишларда ўз ифодасини топмоқда.
Жумладан, тиббиёт соҳасида ҳам ўтган давр мобайнида жудда катта ислоҳотлар амалга оширилиб, халқимизнинг тиббий маданиятини ошириш ва соҳа ходимларининг иш шароитларини яхшилаш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Бироқ, гуруч курмаксиз бўлмаслиги каби, айрим тиббиёт ходимлари томонидан ўз вазифаларини бажаришга етарли даражада эътибор қаратилмаётганлигининг натижасида фуқароларнинг давлат идораларига асосли равишда мурожаат қилишларига ва ҳақли эътирозларига сабаб бўлмоқда. Андижон вилоят адлия бошқармаси ходимлари томонидан Асака тумани, Ниёзботир маҳалласида яшовчи фуқаро Ю.Матёқубованинг онкологик касаллик бўйича доимий даволаниб келаётганлиги ҳамда касаллиги бўйича ногиронлик нафақаси тайинланишида амалий ёрдам беришни сўраб, йўлланган мурожаати ўрганиб чиқилди. Мурожаатни ўрганиш жараёнида Ю.Матёқубова 2019 йил март ойидан буён онкологик касаллик билан оғриб келаётганлиги маълум бўлди. Хусусан, бемор ўрганиш кунига қадар 5 маротаба вилоят марказидаги шифохонада даволаниб келганлиги, беморга даволаниши учун Асака туман 11-ҚОП томонидан берилган йўлланма бериб келинганлиги бироқ, ушбу ҳолат юзасидан туман тиббиёт бирлашмасига белгиланган тартибда ҳабар берилмаганлигининг оқибатида фуқаро туманда онкологик касалликка чалинган беморлар рўйхатига киритилмаганлиги аниқланди. Мазкур ҳолатлар 11-қишлоқ оилавий поликлиникаси ходимлари билан ўтказилган суҳбат жараёнида ўз тасдиғини топди. Ўрганиш жараёнида, адлия бошқармаси ходимларининг аралашуви билан 2019 йил 4 ноябрь куни фуқаро Ю.Матёқубовага 13-сон Асака туманлараро ТМЭК томонидан ногиронликнинг иккинчи гуруҳи белгиланди. Бундан ташқари, мурожаат бўйича тўпланган ҳужжатлар асосида Андижон вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасига тақдимнома киритилди. Натижада, Асака тумани 11-қишлоқ оилавий поликлиникаси ходимлари З.Масурқулов ва Х.Холматоваларга юклатилган вазифаларини бажариш жараёнида йўл қўйган хато-камчиликлари учун интизомий жазо чораси қўлланилди. Бир сўз билан айтганда мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг самарали ҳимоя қилиш адлия органларининг асосий вазифасидир.

Камолиддин АМАНОВ
Андижон вилоят адлия
бошқармаси бўлим бошлиғи