Боғланиш

Телефон
(+998 74) 223-49-02

Электрон манзил
andijon@adliya.uz

Ҳабарни юбориш
Ишонч телефони 1008

Янгиликлар

06

Андижон вилоят адлия бошқармаси “Ойнинг энг яхши ходими”ни эълон қилди


Андижон вилоят адлия бошқармаси “Ойнинг энг яхши ходими”ни эълон қилди

     Андижон вилоят адлия бошқармаси марказий аппарати ҳамда туман (шаҳар) адлия бўлимларида “Ойнинг энг яхши ходими”ни аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 
10-бандига муовфиқ Адлия бошқармасининг Ташкилий-назорат ва таҳлил ишлари бўлими бошлиғи Акбаров Хаётбек Рахмонжонович 2019 йил ноябрь ойи учун “Ойнинг энг яхши ходими” сифатида эътироф этилди.

        Х.Акбаров жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда, 
ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш соҳаларида, шунингдек адлия бўлимлари фаолиятини доимий таҳлил қилиб бориш билан бирга соҳани ривожлантириш йўлида тинмай изланишлар олиб боради.

      Х.Акбаров ўзининг адлия органлари тизимидаги кўп йиллик меҳнати, соҳада эришган ютуқлари ва орттирган иш тажрибасини тизимга янги келган ёш кадрларга ўргатиб бориши билан жамоада алоҳида ўринга эга бўлиб келмоқда.
 
       Андижон вилоят адлия бошқармаси жамоаси Акбаров Хаётбек Рахмонжоновични ушбу эътироф билан самимий муборакбод этади ва унинг келгусидаги ишларида омад ва зафарлар тилайди.