Боғланиш

Телефон
(+998 74) 223-49-02

Электрон манзил
andijon@adliya.uz

Ҳабарни юбориш
Ишонч телефони 1008

Янгиликлар

09

Сайлов участкаси аъзоларининг сайловга оид ҳуқуқий билимлари ошрилмоқда.


Андижон вилоят адлия бошқармаси, вилоят ҳарбий прокуратураси ва вилоят мудофаа ишлари бошқармаси билан ҳамкорликда вилоятдаги барча ҳарбий қисмларда ташкил этилган сайлов участка аъзоларининг сайлов қонунчилигига оид ҳуқуқий билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида ўқув семинар машғулоти ўтказилди.

Семинарда вилоят адлия бошқармаси масъул ходимлари билан бирга малакали мутахассислар иштирок этиб, улар томонидан иштирокчиларга сайлов қонунчилигидаги янгиликлар, муддатидан олдин овоз бериш жараёрларининг қонуний тартиблари, сайлов участка аъзоларининг қонунда белгиланган вазифалари, сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатини шакллантириш тартиби, сайлов куни участка аъзоларининг амалга ошириши керак бўлган вазифалари, сайлов натижаларини расмийлаштириш тартиби каби тушунчалар берилди.

Семинар очиқ мулоқот тарзида ўтазилиб, унда иштирокчиларнинг саволларига мутахассислар томонидан атрофлича тушунтиришлар берилди. 

Шунингдек, иштирокчиларга сайлов қонунчилигига оид 5 хил мазмунда тайёрланган ва сайлов куни участка аъзолари амалда фойдланиш учун зарур бўлган флаер ҳамда буклетлар тарқатилди.