Боғланиш

Телефон
(+998 74) 223-49-02

Электрон манзил
andijon@adliya.uz

Ҳабарни юбориш
Ишонч телефони 1008

Янгиликлар

11

Эьлон



    Ҳурматли, фуқаролар ҳамда Андижон вилоят адлия бошқармаси тизим ходимлари!

   Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан жорий йилнинг декабрь ойини коррупцияга қарши курашиш ойлиги деб эълон қилинди.

       Шунга кўра, давлат бошқаруви органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, “коррупцияга ноль тоқат” тамойилини ходимлар ўртасида кенг тарғиб этиш ҳамда “9 декабрь – халқаро коррупцияга қарши курашиш куни”га бағишлаб, Андижон вилоят адлия бошқармасида жорий йилнинг 20 декабрь куни “очиқ эшиклар куни” акцияси ўтказилмоқда.

          Очиқ эшиклар куни акцияси доирасида бошқарма бошлиғи ҳамда ўринбосарларининг қабуллари ташкил этилиб, унда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари, туман (шаҳар) адлия бўлимлари, давлат нотариал идора нотариуси ва ходимлари билан келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар бўйича суҳбатлар, ОАВ вакиллари билан учрашувлар ҳамда ҳар бир ходимнинг кундалик иш фаолияти ва амалга оширган ишлари билан танишиш имконияти яратилади.

Очиқ эшиклар кунига марҳамат!

Андижон вилоят адлия бошқармаси!