Боғланиш

Телефон
(+998 74) 223-49-02

Электрон манзил
andijon@adliya.uz

Ҳабарни юбориш
Ишонч телефони 1008

Янгиликлар

21

Раҳбар томонидан ёш кадрларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди


       Андижон вилояти адлия бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 ил 27 декабрь куни Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабда мамлакат ёшлари билан бўлиб ўтган учрашувда берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 20 январь куни Андижон вилоят адлия бошқармаси раҳбарияти ҳамда бошқарма тизимида фаолият юритаётган ёшлар ўртасида очиқ мулоқат ташкил этилди.

        Мулоқат давомида бошқарма бошлиғи томонидан юртимизда олиб борилаётган ёшларга

 доир давлат сиёсати, давлатимиз, томонидан , ҳусусан Адлия вазирлиги томонидан ёшларга яратилаётган имкониятлар ҳамда уларни самарали амалга ошириш учун улардан фақатгина ўз устида ишлаш ва юқорига интилиш талаб этилиши, айнан улар давлатнинг эртаси эканлиги самимий сухбат давомида тушунтирилди. Ўз навбатида ёшлар томонидан ижтимоий соҳага, бошқарма фаолиятини такомиллаштиришга, ходимларнинг салоҳиятларини оширишга қаратилган таклифлар билдириб ўтилди.