Боғланиш

Телефон
(+998 74) 223-49-02

Электрон манзил
andijon@adliya.uz

Ҳабарни юбориш
Ишонч телефони 1008

Янгиликлар

23

ННТ раҳбарларига электрон ҳисобот топшириш юзасидан семинар ўтказилди


ННТ раҳбарларига электрон ҳисобот топшириш юзасидан семинар ўтказилди










      

       2020 йил 23 январь куни Андижон вилоят адлия бошқармаси Нодавлат нотижорат ташкилотлар бўлими томонидан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят бошқармаси мажлислар залида 70 дан ортиқ нодавлат нотижорат ташкилотларининг раҳбарлари ва бухгалтерлари учун семинар ўтказилди.

    Ўтказилган семинар доирасида ННТ раҳбарларига рўйхатдан ўтказувчи органга йиллик ҳисоботларни топширишда улар учун қулайлик яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан e-ngo.uz сайти ишга туширилганлиги, мазкур сайт орқали онлайн тарзда ҳисоботларни топшириш имконияти ҳам яратилганлиги, шунингдек барча ННТлар томонидан ҳисоботларни онлайн тарзда топширилиши мумкинлиги тушунтирилди.

    Шунингдек, семинар доирасида ННТ раҳбарларига сайт орқали ишлаш, ҳисоботларни электрон тарзда тўлдириш ҳамда юбориш юзасидан батафсил тушунтиришлар берилди.