Боғланиш

Телефон
(+998 74) 223-49-02

Электрон манзил
andijon@adliya.uz

Ҳабарни юбориш
Ишонч телефони 1008

Янгиликлар

26

САВОБ ИШНИ ЧЕГАРАСИ ЙЎҚ


САВОБ ИШНИ ЧЕГАРАСИ ЙЎҚ

 









       

         

      Жорий йилнинг 26 февраль куни Андижон тумани ҳудудида жойлашган Бўтақара “Мурувват” уйида истиқомад қилиб келаётган ҳаракатланиш функцияси чекланган, ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга фуқаролик паспортлари берилиши таъминланди.

        Хусусан, тумандаги Бўтақара “Мурувват” уйи раҳбарияти томонидан “Мурувват” уйида истиқомад қилиб келаётган айрим шахсларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати бўлган фуқаролик паспортларини олиб берилишида амалий ёрдам беришни сўраб йўллаган мурожаати бошқарма ва туман адлия бўлими ходимлари томонидан жойига чиққан ҳолда тўпланган ҳужжатлар асосида батафсил ўрганиб чиқилди.

      Ўрганиш жараёнида истиқомад қилиб келаётган ўзгалар парваришига муҳтож бўлган 25 нафар шахслар фуқаролигини тасдиқловчи ҳужжатлари мавжуд эмаслиги аниқланди.

       Мазкур ҳолатлар туман ИИБ миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаси ходимлари билан ҳамкорликда ўрганиб чиқилиб, “Мурувват” уйида истиқомад қилиб келаётган 16 нафар ўзгалар парваришига муҳтож бўлган шахсларга беометрик паспортлар топширилди.

    Шунингдек, ушбу шахсларга паспортлар берилиши учун тўлиқ давлат таъминотида бўлганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 5 январдаги ПФ-4262-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида паспорт тизими тўғрисидаги Низомга мувофиқ давлат божи тўлашдан озод этилиши таъминланди.

        Бундан ташқари, ҳозирги кунда мазкур иш жараёни давом эттирилиб, 5 нафар шахсларнинг фотосуратлари (паспорт учун) олиниб, тегишли ҳужжатлари билан миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмасига топширилди.