Bog'lanish

Telefon
(+998 74) 223-49-02

Elektron manzil
andijon@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

13

Карантин: Илтимос, уйда қолинг!


        Бутун ер юзини ташвишга солган, ўйлантирган коронавирус, афсуски, юртимизга ҳам  кириб келди.

     COVID-19 пандемияси ўзи нима ? SARS-CoV-2, яъни оғир ўткир нафас олиш синдроми коронавируси келтириб чиқарадиган COVID-19 коронавирус инфекцияси касаллиги пандемияси. Илк маротаба 2019 йилнинг декабрида Хитойнинг Ухан шаҳрида қайд этилган касаллик 2020 йилнинг 11 мартида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан пандемия деб белгиланди. Хитой, Европа, Эрон, Жанубий Корея ва АҚШда пандемия ўчоқлари юзага келди.

       Минг афсуски, ҳозирда мамлакатимизда ушбу вирусни юқтирган ҳамюртларимизнинг сони 12 апрель ҳолатига 769 нафарга етди. Бу жуда ачинарли ҳолатдир.

Мамлакатимизда карантин эълон қилинди.

Бундан ташқари, ҳар бир ҳудудда ҳокимлар раҳбарлигида махсус штаблар ташкил этилди. Эпидемиологик вазият бўйича ҳар соатлик ва кунлик маълумот таҳлил қилиниб, тезкор чоралар кўрилмоқда.

Тиббиёт муассасалари фавқулодда иш режимига ўтказилди. Сиҳатгоҳ ва оромгоҳлар карантин муассасалари сифатида мослаштирилди. Тиббиёт масканлари дори-дармон, ҳимоя ва диагностика воситалари билан етарли даражада таъминланди. Бунинг учун бюджетдан зарур маблағлар ажратилди.

Бу ҳаётнинг кўп оғир синовларини ва яхши-ёмон кунларини бошидан кечирган халқимиз ҳаммасини тўғри тушуниб, масалага онгли ёндашмоқда. Диний уламоларимиз юртимизга тинчлик-хотиржамлик, беморларга шифо тилаб, дуои фотиҳалар қилишмоқда. Миллати, тили ва динидан қатъи назар, ҳаммамиз якдилмиз ва, бу қийинчиликлар, албатта, ўтиб кетади.

Бунинг учун, биринчи навбатда, шифокорлар тавсияларига амал қилиб, шахсий гигиена ва санитария қоидаларига ҳар биримиз ўз оиламиз, болаларимиз билан уйимизда, ишхонамизда ва борадиган жойларимизда қатъий амал қилишимиз зарур. Касалликни яширмасдан, ўз вақтида мурожаат қилиш унинг олдини олишда энг самарали чорадир.

Шунингдек, озиқ-овқат ва бошқа кундалик истеъмол маҳсулотларининг нархи ошиб кетмаслиги учун барча чоралар кўрилмоқда. Мамлакатимизда етарли даражада захира мавжуд, хавотир ёки ваҳимага тушишга ҳеч қандай асос йўқ. Аммо кўпга келган бу балога қарши ҳаммамиз биргаликда, бир ёқадан бош чиқариб ҳаракат қилишимиз лозим.

Фарзандларимиз ўқув машғулотларини давом эттиришлари учун Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси билан биргаликда видеодарслар туркуми йўлга қўйилди.

Телерадиоканалларимиз ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш учун тарихимиз, бой маданиятимизга оид кўрсатув ва эшиттиришлар, ёшларимиз учун фойдали ва қизиқарли бадиий дастурлар, кинофильмларни кўпайтирдилар.

Айни кунларда, барча ота-оналар ўз фарзандларини жаҳон ва миллий адабиётимизнинг энг ёрқин намуналари билан таништиришга ҳаракат қилсалар айни муддао бўларди.

Хабарингиз бор, карантин муносабати билан барча соҳаларнинг фаолиятларида чеклов ўрнатилди. Хорижий муносабатларни бирлаштиришда иштирок этиш вазифасини бажарувчи авиақатновлар, темир йўллар, вилоятлар, шаҳарлар, туманлараро қатновчи авто ҳаракатлар, метрополитен, мототранспорт ҳамда велотранспортларда ҳам вақтинчалик ҳаракатлар тўхтатилди. Ушбу чекловларнинг асосий мақсадга йўналтирувчи омил бу – “Уйда ўтириш”дир. Чунки тиббий хулосаларга кўра ушбу вирус бир кишига юқса, мулоқотда бўлган барча шахсларга ўтиши, жиддий салбий оқибатларни келтириб чиқариши мумкинлиги Оммавий ахборот воситалари орқали турли хил видеолавҳалар орқали намойиш этиб келинмоқда.

Буларнинг ҳаммаси халқимизни ушбу вирус балосидан тезроқ халос этиш учун ташкил қилиняпти.

Президентимиз 2020 йил 3 апрелдаги Ўзбекистон халқига навбатдаги мурожаатида “Иложи борича ўлим бўлмаслиги керак. Ҳозир темир интизом билан ишласак натижа, албатта, биз кўзлагандек бўлади”, дея таъкидлади.

Карантин қоидаларини бузган шахсларга давлатимиз қонунчилигига қатор қўшимчалар белгиланди яъни карантин даврида карантин қоидаларини бузганлик учун жиноий ҳамда маъмурий жавобгарлик чораари кучайтирилди. Лекин минг афсуски, жамиятимизда қонун қоидаларга атайин менсимаслик, бепарволик қилиб ўзи ва атрофдагиларни ҳаётига зомин бўлишга интилаётган кўпчилик ҳамюртларимиз ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан аниқланиб тегишлича жавобгарликка тортилмоқдалар. Минглаб шифокорларимиз туну кун коронавирус касаллигига чалинган беморларнинг ҳаётларини сақлаб қолиш учун метиндек ирода ва жасоратларини, қолаверса, ўз ҳаётларини ҳеч иккиланмай хавф остига қўйиш билан ўзларини фидоий меҳнатларини бахшида этаётган бир пайтда, карантин қоидаларига риоя қилмаётган фуқароларимизнинг ҳатти-ҳаракатлари жиноятдир!

Бутун халқларни ташвишга солаётган ушбу касалликнинг олдинини олиш бўйича белгиланган талаб бу уйда қолиб, гигиена қоидаларига қатъий амал қилишдир. Уйда қолиб нафақат ўзингиз ва яқинларингиз соглигини хавфдан асраган бўласиз. Муҳими, коронавирус пандемиясига қарши курашида ўз ҳиссангизни қўшган бўласиз.

Абдумуталиб Дадажонов,
Андижон вилоят адлия бошқармаси бошлиғи