Боғланиш

Телефон
(+998 74) 223-49-02

Электрон манзил
andijon@adliya.uz

Ҳабарни юбориш
Ишонч телефони 1008

Янгиликлар

15

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Андижон вилоят адлия бошқармаси қуйидаги бўш (вакант) иш ўринлар тўғрисида танлов ўтказиш ҳақида эълон қилади


Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Андижон вилоят адлия бошқармаси қуйидаги бўш (вакант) иш ўринлар тўғрисида танлов ўтказиш ҳақида эълон қилади

 

Марҳамат туман адлия бўлими ҳузуридаги давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизматлар кўрсатиш маркази:

– Марказ бошлиғи (1 та штат бирлиги);

– етакчи юрисконсульт (3 та штат бирлиги).

 

Марказ ходими лавозимига қўйиладиган талаблар:

Олий юридик маълумотга эга бўлган ёки Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш марказида юридик мутахассислик бўйича қайта тайёрлаш курсларини тамомлаган ва белгиланган намунадаги дипломни олган Ўзбекистон Республикаси фуқароси.

 

Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар қуйидаги ҳужжатларни топширади:

– номзоднинг шахсий варақаси (маълумотнома-объективка);

– номзоднинг паспорт нусхаси;

– диплом (дипломдан кўчирма)нинг нусхаси, чет элда ўқиган бўлса, дипломни ностарификациядан ўтганлгини тасдиқловчи гувоҳнома нусхаси;

– танловда иштирок этиш тўғрисида ариза.

 

Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар тегишли ҳужжатларни 2020 йил 26 июль кунига қадар Андижон вилояти адлия бошқармаси кадрлар бўлимига топширишлари лозим.

 

Телефон: (+998 74) 223-48-93

Электрон манзил: andijon@adliya.uz, andijon@minjust.gov.uz, andijon_adliya@exat.uz

 

Адлия органлари ва муассасаларига ишга қабул қилиш тартиби бузилган тақдирда ёки коррупция ҳолатлари ҳақидаги хабарларни Адлия вазирлигининг “1008” ишонч телефонига ёки @antikorbot телеграм канали орқали беришингиз мумкин.