Боғланиш

Телефон
(+998 74) 223-49-02

Электрон манзил
andijon@adliya.uz

Ҳабарни юбориш
Ишонч телефони 1008

Янгиликлар

02

Андижон вилоят адлия бошкармасиди юридик хизмат ходимларига ахборот таҳлил асослари бўйича семинар ташкил этилди


Юридик хизмат ходимларига ахборот таҳлил асослари бўйича семинар ташкил этилди


Андижон вилояти Ҳуқуқий экспертиза ва юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими томонидан туман (шаҳар) адлия бўлимлари ходимлари ҳамда вилоятдаги давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматлари ходимлари учун “Ахборот таҳлил асосалари ва таҳлилий ҳужжат тайёрлаш” мавзусида масофавий онлайн ўқув-семинар ўтказилди.

Ўқув тадбири давомида тингловчиларга соҳа фаолиятида ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш ҳамда ташкилотда қонун устуворлигини таъминлашга қаратилган таҳлиллар ўтказиш бўйича тушунчалар берилди.

Шунингдек, иштирокчилар ўтказилган мониторинг, ўрганишлар натижалари бўйича тайёрланиши керак бўлган ахборот таҳлилий ҳужжатлар тузиш тартиби билан таништирилди.

Юрисконсультларга ташкилотда қонун ва қонуности ҳужжатларнинг жойлардаги ижросини ўрганиш ҳамда амалиётда вужудга келаётган камчиликлар ва уларни баратараф этишга қаратилган таклифлар ишлаб чиқиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Азамжон Эркинов

Андижон вилоят адлия бошқармаси бўлим бошлиғи

Андижон вилояти адлия бошқармасининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари: