Bog'lanish

Telefon
(+998 74) 223-49-02

Elektron manzil
andijon@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

06

Учта ҳудудда тажриба учун юридик хизматлар кўрсатиш маркази ташкил қилинди.


Давлат органлари ва ташкилотларида юридик хизмат кўрсатишнинг самарадорлигини ошириш ҳозирги даврнинг талаби ҳисобланмоқда. Шу сабабли, давлат ва жамият тараққиётини янада жадаллаштириш мақсадида мамлакатимизда бу борада муҳим норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 19 майдаги ПФ-5997-сон Фармони ижроси юзасидан, жорий йилнинг 17 сентябрь куни Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш марказлари фаолиятини эксперимент тариқасида ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори билан юридик хизмат кўрсатиш марказлари фаолиятини эксперимент тариқасида ташкил этишнинг ҳуқуқий асоси яратилди.

Қарор билан Наманган шаҳри, Марҳамат тумани ва Қарши туманида эксперимент тариқасида туман (шаҳар) адлия бўлимлари ҳузурида давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизматлар кўрсатиш марказлари ташкил этилди.

Шу муносабат билан жорий йилнинг 28 сентябрь куни Андижон вилояти, Марҳамат туманида экперимент тариқасида бюджетдан молиялаштириладиган туман (шаҳар) давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматларидаги мавжуд штат бирликларини қисқартириш ҳисобига ташкил этилган Марҳамат тумани адлия бўлими ҳузуридаги Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш марказидаги вакант лавозимларга танлов бўлиб ўтди.

Танловда қатнашиш учун жами 15 нафар номзоддан аризалар келиб тушиб, шундан 10 нафари иккинчи босқичда (тест) иштирок этди.
Тест натижалари бўйича ижобий балл тўплаган 8 нафар номзод билан учинчи босқичда суҳбат қилинди ва комиссия хулосасига кўра танловда иштирок этган 8 нафар номзоддан 3 нафари Марказнинг етакчи юрисконсульт лавозимига тавсия қилинди.

Танлов жараёни Адлия вазирлигининг расмий веб-сайти www.minjust.uz ва фейсбук ижтимоий тармоғидаги “Адлия билан мулоқот” гуруҳида онлайн равишда ёритиб борилди.

Андижон вилоят адлия бошқармаси