Bog'lanish

Telefon
(+998 74) 223-49-02

Elektron manzil
andijon@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008
10.06.2020

Андижон вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимларидаги бўш (вакант) лавозимлар бўйича ЭЪЛОН

Андижон вилоят адлия бошқармасида бўш (вакант) лавозимлар:

1. Бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари;

 

Фаолият йўналиши:

·                    Бошқарманинг ҳуқуқий тарғибот ва маърифат, ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш ҳамда ҳуқуқий экспертиза ва юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш соҳаси ишларига умумий раҳбарликни амалга ошириш;

·                    юридик хизмат ходимларини қайта тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш билан боғлиқ ишларни амалга ошириш;

·                    адлия бошқармаси масъул лавозимларига ходимларни заҳирага олиш
ва улар билан ишлаш, ўқув машғулотлари олиб бориш каби тадбирларни амалга ошириш;

·                    бошқарма аппарати ходимларининг ижро ва меҳнат интизомига риоя этиши устидан назорат олиб бориш;

·                    бошқарма бошлиғининг топшириғига кўра, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ҳайъатининг қарорлари, адлия вазирининг соҳа фаолиятига оид буйруқлари, кўрсатмалари ва топшириқларининг бажарилишини таъминлаш ҳамда назорат қилиш;

·                    адлия вазири, унинг ўринбосарлари ва адлия бошқармаси бошлиғи кўрсатмасига асосан ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни амалга ошириш.

 

2. Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими бошлиғи.

 

Фаолият йўналиши:

·                    Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги қонун ҳужжатларини доимий равишда таҳлил қилиш ва уни такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритиш;

·                    давлат органлари ва ташкилотлари томонидан инсон ҳуқуқлари соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш;

·                    Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили ва Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий маркази билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;

·                    давлат органлари ва ташкилотларида инсон ҳуқуқлари соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши ҳолати тўғрисидаги ахборот ва материалларни таҳлил қилиш ва умумлаштириш, уларни яхшилаш юзасидан таклифлар тайёрлаш;

·                    фуқаролар ўз ҳуқуқлари ва эркинликлари давлат органлари ва ташкилотлари томонидан бузилиши тўғрисидаги мурожаатларини холисона ва ҳар томонлама кўриб чиқилишини таъминлаш, уларга нисбатан қонун ҳужжатларига мувофиқ чоралар кўриш;

·                    инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари бузилиши мумкин бўлган ҳолатлар тўғрисида ахборот йиғиш ва халқаро шартномаларда акс эттирилган инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари универсал стандарт принципларини ҳисобга олган ҳолда уни баҳолашни амалга ошириш;

·                    инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш соҳасида нодавлат нотижорат ташкилотлар томонидан ўтказилаётган мониторинг натижаларини ўрганиш;

·                    фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш бўйича чоралар кўриш.

 

Андижон вилояти туман (шаҳар) адлия бўлимларида бўш (вакант) лавозимлар:

1. Бўстон туман адлия бўлими бошлиғи;

2. Булоқбоши туман адлия бўлими бошлиғи;

3. Асака туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси.

4. Булоқбоши туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси;

5. Жалақудуқ туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси.

 

Фаолият йўналиши:

·                    ҳокимларга ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг туманлар (шаҳарлар) тузилмаларига қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қўллаш масалалари бўйича маслаҳатлар бериш;

·                    давлат органлари ва ташкилотлари туман (шаҳар) тузилмаларининг қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини ташкил этиш бўйича фаолиятига услубий раҳбарлик қилиш ва мувофиқлаштириш;

·                    қабул қилинаётган қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини туманлар тузилмаларидаги ижрочиларга етказиш, “республика – вилоят – туман – маҳалла” принципи бўйича ҳуқуқий тарғибот
ва аҳолининг ҳуқуқий саводсизлигига барҳам бериш борасида, шу жумладан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва суд органлари билан биргаликда чора-тадбирларни амалга ошириш;

·                    туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари ва халқ депутатлари Кенгашларининг норматив тусдаги қарорларини қонун ҳужжатларига, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мақсад ва вазифаларига мувофиқлиги нуқтаи назаридан ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш;

·                    ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш ва таҳлил қилиш, унинг барқарорлиги ва бир хиллигини таъминлаш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;

·                    инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, ўз ваколати доирасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш;

·                    давлат органлари ва ташкилотларининг туман (шаҳар) тузилмаларида ҳуқуқий ишларнинг ҳолатини мониторинг қилиш, шунингдек, уларнинг юридик хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва методик таъминлаш.

 

Меҳнат шароити ва иш ҳақи:

·                    иш режими: беш кунлик иш ҳафтаси, икки кун дам олиш кунлари билан (шанба, якшанба);

·                    муносиб иш ҳақи (мартаба даража-унвон, иш стажи, ойлик шахсий устама ва бошқалар);

·                    хорижда малака ошириш ва стажировка ўташ имконияти;

·                    қонун ҳужжатларида назарда тутилган мажбурий ижтимоий таъминот пакет.

·                   идоравий тиббий хизмат ва соғломлаштириш масканидан фойдаланиш имконияти мавжуд.

 

Қўшимча афзалликлар:

·                    замонавий фикрлайдиган ва аҳил жамоа;

·                    давлат хизматларида юқори лавозимларга кўтарилиш имконияти.

 

Мурожаат муддати ва манзил:

         номзодлар 2020 йил 25 июнга қадар белгиланган намунадаги ариза, маълумотнома-объективка, паспорт ва диплом нусхасини адлия бошқармасининг andijon@adliya.uz, andijon@minjust.gov.uz ва andijon_adliya@exat.uz электрон почталарига юборишлари лозим. (маълумот учун телефон 74-223-48-93).

 

Ишга қабул қилиш тартиби ва саволлар рўйхати билан http://andijon.adliya.uz/uz/ob-upravlenii/vacancy/jobs.php ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

 

Адлия органлари ва муассасаларига ишга қабул қилиш тартиби бузилган тақдирда ёки коррупция ҳолатлари ҳақидаги хабарларни Адлия вазирлигининг “1008” ишонч телефонига ёки @antikorbot телеграм канали орқали беришингиз мумкин.

 

Лавозимларга қўйиладиган малака ва кўникма талаблар

 

Бўлим бошлиғи

•          фаолият йўналишлари бўйича қонунчилик ва ҳуқуқ амалиётини юқори савияда билиш;

•          ахборотни таҳлил қила олиш ва умумлаштириш;

•          аниқ тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

•          ҳуқуқий ва расмий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш;

•          жамоада ишлаш қобилиятига эга бўлиш;

•          соҳани ва қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;

•          қарор қабул қилиш ва коммуникабиллик қобилиятига эга бўлиш.

 

Расмий талаблар:

•          олий юридик маълумот;

•          мутахассислик бўйича камида 3 йил иш стажи, муқаддам бевосита фаолият йўналишида ишлаганлар афзалликга эга бўлади;

•          давлат тилини мукаммал билиш, чет тилларини билиши ижобий қабул қилинади;

•          шахсий хусусиятлар: меҳнатсеварлик, хушмуомалалик, дипломатия, вазминлик, виждонлилик.

Бош маслаҳатчи:

•          фаолият йўналишлари бўйича қонунчиликни билиши;

•          ахборотни таҳлил қила олиш ва умумлаштириш;

•          давлат дастури ва бошқа тадбирлар режасини амалга ошириш;

•          расмий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш;

•          жамоада ишлаш қобилиятига эга бўлиш;

•          соҳани ва қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;

•          таркибий бўлинма раҳбари томонидан берилган топшириқларни ижро қилиш;

•          коммуникабиллик қобилиятига эга бўлиш;

•          ҳуқуқий тарғибот ишларини амалга оширади.

Расмий талаблар:

•          олий юридик маълумот;

•          мутахассислик бўйича камида 2 йил иш стажи;

•          давлат тилини мукаммал билиш, чет тилларини билиши ижобий қабул қилинади;

•          шахсий хусусиятлар: меҳнатсеварлик, хушмуомалалик, дипломатия, вазминлик, виждонлилик.

Етакчи маслаҳатчи:

•          фаолият йўналишлари бўйича қонунчиликни билиши;

•          ахборотни таҳлил қила олиш ва умумлаштириш;

•          давлат дастури ва бошқа тадбирлар режасини амалга ошириш;

•          расмий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш;

•          жамоада ишлаш қобилиятига эга бўлиш;

•          соҳани ва қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;

•          таркибий бўлинма раҳбари томонидан берилган топшириқларни ижро қилиш;

•          коммуникабиллик қобилиятига эга бўлиш;

•          ҳуқуқий тарғибот ишларини амалга оширади.

Расмий талаблар:

•          олий юридик маълумот;

•          давлат тилини мукаммал билиш, чет тилларини билиши ижобий қабул қилинади;

•          шахсий хусусиятлар: меҳнатсеварлик, хушмуомалалик, дипломатия, вазминлик, виждонлилик.


Рўйҳатга қайтиш