Bog'lanish

Telefon
(+998 74) 223-49-02

Elektron manzil
andijon@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008
09.07.2020

Андижон вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимларидаги бўш (вакант) лавозимлар бўйича ЭЪЛОН

Андижон вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимларидаги бўш (вакант) лавозимлар бўйича

ЭЪЛОН

Андижон вилоят адлия бошқармасида бўш (вакант) лавозимлар:

1. Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими бошлиғи;

2. Андижон вилоят адлия бошқармасининг ғазначиси.

Фаолият йўналиши:

·                  Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги қонун ҳужжатларини доимий равишда таҳлил қилиш ва уни такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритиш;

·                  давлат органлари ва ташкилотлари томонидан инсон ҳуқуқлари соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш;

·                  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили ва Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий маркази билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;

·                  давлат органлари ва ташкилотларида инсон ҳуқуқлари соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши ҳолати тўғрисидаги ахборот ва материалларни таҳлил қилиш ва умумлаштириш, уларни яхшилаш юзасидан таклифлар тайёрлаш;

·                  фуқаролар ўз ҳуқуқлари ва эркинликлари давлат органлари ва ташкилотлари томонидан бузилиши тўғрисидаги мурожаатларини холисона ва ҳар томонлама кўриб чиқилишини таъминлаш, уларга нисбатан қонун ҳужжатларига мувофиқ чоралар кўриш;

·                  инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари бузилиши мумкин бўлган ҳолатлар тўғрисида ахборот йиғиш ва халқаро шартномаларда акс эттирилган инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари универсал стандарт принципларини ҳисобга олган ҳолда уни баҳолашни амалга ошириш;

·                  инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш соҳасида нодавлат нотижорат ташкилотлар томонидан ўтказилаётган мониторинг натижаларини ўрганиш;

·                  фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш бўйича чоралар кўриш.

Андижон вилояти туман (шаҳар) адлия бўлимларида бўш (вакант) лавозимлар:

1. Бўстон туман адлия бўлими бошлиғи;

2. Булоқбоши туман адлия бўлими бошлиғи;

3. Жалақудуқ туман адлия бўлими бошлиғи;

4. Асака туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси;

5. Андижон шаҳар адлия бўлими катта маслаҳатчиси.

Фаолият йўналиши:

·                  ҳокимларга ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг туманлар (шаҳарлар) тузилмаларига қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қўллаш масалалари бўйича маслаҳатлар бериш;

·                  давлат органлари ва ташкилотлари туман (шаҳар) тузилмаларининг қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини ташкил этиш бўйича фаолиятига услубий раҳбарлик қилиш ва мувофиқлаштириш;

·                  қабул қилинаётган қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини туманлар тузилмаларидаги ижрочиларга етказиш, “республика – вилоят – туман – маҳалла” принципи бўйича ҳуқуқий тарғибот ва аҳолининг ҳуқуқий саводсизлигига барҳам бериш борасида, шу жумладан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва суд органлари билан биргаликда чора-тадбирларни амалга ошириш;

·                  туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари ва халқ депутатлари Кенгашларининг норматив тусдаги қарорларини қонун ҳужжатларига, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мақсад ва вазифаларига мувофиқлиги нуқтаи назаридан ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш;

·                  ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш ва таҳлил қилиш, унинг барқарорлиги ва бир хиллигини таъминлаш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;

·                  инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, ўз ваколати доирасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш;

·                  давлат органлари ва ташкилотларининг туман (шаҳар) тузилмаларида ҳуқуқий ишларнинг ҳолатини мониторинг қилиш, шунингдек, уларнинг юридик хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва методик таъминлаш.

Меҳнат шароити ва иш ҳақи:

·                  иш режими: беш кунлик иш ҳафтаси, икки кун дам олиш кунлари билан (шанба, якшанба);

·                  муносиб иш ҳақи (мартаба даража-унвон, иш стажи, ойлик шахсий устама ва бошқалар);

·                  хорижда малака ошириш ва стажировка ўташ имконияти;

·                  қонун ҳужжатларида назарда тутилган мажбурий ижтимоий таъминот пакет.

·                 идоравий тиббий хизмат ва соғломлаштириш масканидан фойдаланиш имконияти мавжуд.

Қўшимча афзалликлар:

·                  замонавий фикрлайдиган ва аҳил жамоа;

·                  давлат хизматларида юқори лавозимларга кўтарилиш имконияти.

Мурожаат муддати ва манзил:

          номзодлар 2020 йил 22 июлга қадар белгиланган намунадаги ариза, маълумотнома-объективка, паспорт ва диплом нусхасини адлия бошқармасининг andijon@adliya.uz, andijon@minjust.gov.uz ва andijon_adliya@exat.uz электрон почталарига юборишлари лозим. (маълумот учун телефон 74-223-48-93).

Ишга қабул қилиш тартиби ва саволлар рўйхати билан http://andijon.adliya.uz/uz/ob-upravlenii/vacancy/jobs.php ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

Адлия органлари ва муассасаларига ишга қабул қилиш тартиби бузилган тақдирда ёки коррупция ҳолатлари ҳақидаги хабарларни Адлия вазирлигининг “1008” ишонч телефонига ёки @antikorbot телеграм канали орқали беришингиз мумкин.

Лавозимларга қўйиладиган малака ва кўникма талаблар

Бўлим бошлиғи

•           фаолият йўналишлари бўйича қонунчилик ва ҳуқуқ амалиётини юқори савияда билиш;

•           ахборотни таҳлил қила олиш ва умумлаштириш;

•           аниқ тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

•           ҳуқуқий ва расмий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш;

•           жамоада ишлаш қобилиятига эга бўлиш;

•           соҳани ва қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;

•           қарор қабул қилиш ва коммуникабиллик қобилиятига эга бўлиш.

Расмий талаблар:

•           олий юридик маълумот;

•           мутахассислик бўйича камида 3 йил иш стажи, муқаддам бевосита фаолият йўналишида ишлаганлар афзалликга эга бўлади;

•           давлат тилини мукаммал билиш, чет тилларини билиши ижобий қабул қилинади;

•           шахсий хусусиятлар: меҳнатсеварлик, хушмуомалалик, дипломатия, вазминлик, виждонлилик.

Етакчи маслаҳатчи:

•           фаолият йўналишлари бўйича қонунчиликни билиши;

•           ахборотни таҳлил қила олиш ва умумлаштириш;

•           давлат дастури ва бошқа тадбирлар режасини амалга ошириш;

•           расмий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш;

•           жамоада ишлаш қобилиятига эга бўлиш;

•           соҳани ва қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;

•           таркибий бўлинма раҳбари томонидан берилган топшириқларни ижро қилиш;

•           коммуникабиллик қобилиятига эга бўлиш;

•           ҳуқуқий тарғибот ишларини амалга оширади.

Расмий талаблар:

•           олий юридик маълумот;

•           давлат тилини мукаммал билиш, чет тилларини билиши ижобий қабул қилинади;

•           шахсий хусусиятлар: меҳнатсеварлик, хушмуомалалик, дипломатия, вазминлик, виждонлилик.

Катта маслаҳатчи:

•           фаолият йўналишлари бўйича қонунчиликни билиши;

•           ахборотни таҳлил қила олиш ва умумлаштириш;

•           давлат дастури ва бошқа тадбирлар режасини амалга ошириш;

•           расмий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш;

•           жамоада ишлаш қобилиятига эга бўлиш;

•           соҳани ва қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;

•           таркибий бўлинма раҳбари томонидан берилган топшириқларни ижро қилиш;

•           коммуникабиллик қобилиятига эга бўлиш;

•           ҳуқуқий тарғибот ишларини амалга оширади.

Расмий талаблар:

•           олий юридик маълумот;

•           давлат тилини мукаммал билиш, чет тилларини билиши ижобий қабул қилинади;

•           шахсий хусусиятлар: меҳнатсеварлик, хушмуомалалик, дипломатия, вазминлик, виждонлилик.

Андижон вилоят адлия бошқармасининг ғазначиси:

•           фаолият йўналишлари бўйича билим ва тажрибага эга бўлиш;

•           жамоада ишлаш қобилиятига эга бўлиш;

•           берилган топшириқларни ижро қилиш;

•           коммуникабиллик қобилиятига эга бўлиш;

Расмий талаблар:

•          олий ёки ўрта-махсус маълумот (иқтисодиёт йўналишида);

•          давлат тилини мукаммал билиш;

•          шахсий хусусиятлар: меҳнатсеварлик, хушмуомалалик, дипломатия, вазминлик, виждонлилик.


Рўйҳатга қайтиш