Bog'lanish

Telefon
(+998 74) 223-49-02

Elektron manzil
andijon@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008
18.09.2020

Андижон вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимларидаги бўш (вакант) лавозимлар бўйича ЭЪЛОН

АНДИЖОН ВИЛОЯТ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ ЯНГИ ИШ ЎРИНЛАРИГА ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

Андижон вилоят адлия бошқармаси Марҳамат туманида янги ташкил этилаётган Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизматлар кўрсатиш марказларидаги қуйидаги бўш иш ўринларига малакали мутахассисларни ишга таклиф қилади:

Марказ бошлиғи;

етакчи юрисконсульт 3 та штат;

Номзодларга қўйиладиган талаблар:

- олий юридик маълумот;

- давлат тилини яхши билиш (рус ёки бошқа тилларни билиш устунлик беради);

- юклатилган вазифаларни бажара олиш, қонун ҳужжатларини амалиётга тўғри қўлланишини таҳлил қилиш қобилиятига эга бўлиш;

- ҳужжатлар лойиҳаларини (шартномалар, буйруқлар, хулосалар ва бошқалар) тайёрлаш ва расмийлаштириш;

- Марказ бошлиғи лавозими учун, қоида тариқасида, камида 5 йиллик, етакчи юрисконсульт лавозими учун 3 йиллик иш тажрибасига эга бўлиш.

Ойлик иш ҳақи, ижтимоий ҳимоялашга қаратилган қуйидаги тўловлар таъминланади:

- ойлик иш ҳақи – 3,5 млн. сўмдан 4 млн. сўмгача. Кейинчалик ушбу ойлик иш ҳақига мартаба даражалари учун ва кўп йиллик хизмати бўйича қўшимчалар бериб борилади;

- 6 та байрам ва 4 та чорак якунлари бўйича ойлик иш ҳақи фонди миқдорида мукофот пуллари;

- қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотиб олиш учун йилда бир маротаба моддий ёрдам (базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида);

Бундан ташқари:

- адлия органлари ходимларига бериладиган махсус унвон – мартаба даражалари берилади;

- илғор хорижий тажрибани ўрганиш мақсадида чет элларга хизмат сафарлари ва стажировкаларга юборилади.

Мурожаат муддати ва манзил:

номзодлар 2020 йил 27 сентябрь кунига қадар белгиланган намунадаги ариза, маълумотнома-объективка, паспорт ва диплом нусхасини адлия бошқармасининг andijon@adliya.uz, andijon@minjust.gov.uz ва andijon_adliya@exat.uz электрон почталарига юборишлари лозим. (маълумот учун телефон 74-223-48-93).

Танлов Андижон вилоят адлия бошқармаси биносида ўтказилади (манзил: Андижон шаҳри, Ш.Рашидов кўчаси, 60-уй).

Танлов жараёнларини https://www.minjust.uz сайти орқали онлайн тарзда кузатиш имконияти мавжуд.

Ишга қабул қилиш тартиби ва саволлар рўйхати билан http://andijon.adliya.uz/uz/ob-upravlenii/vacancy/jobs.php?ELEMENT_ID=37997 ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

Адлия органлари ва муассасаларига ишга қабул қилиш тартиби бузилган тақдирда ёки коррупция ҳолатлари ҳақидаги хабарларни Адлия вазирлигининг “1008” ишонч телефонига ёки @antikorbot телеграм канали орқали беришингиз мумкин.



Рўйҳатга қайтиш