Bog'lanish

Telefon
(+998 74) 223-49-02

Elektron manzil
andijon@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008
06.10.2020

Андижон вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимларидаги бўш (вакант) лавозимлар бўйича ЭЪЛОН

Андижон вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимларидаги  
бўш (вакант) лавозимлар бўйича

ЭЪЛОН

Андижон вилоят адлия бошқармасининг ғазначиси

Меҳнат шароити ва иш ҳақи:

· иш режими: беш кунлик иш ҳафтаси, икки кун дам олиш кунлари билан (шанба, якшанба);

· муносиб иш ҳақи;

· қонун ҳужжатларида назарда тутилган мажбурий ижтимоий таъминот пакет;

· идоравий тиббий хизмат ва соғломлаштириш масканидан фойдаланиш имконияти мавжуд.

Қўшимча афзалликлар:

· замонавий фикрлайдиган ва аҳил жамоа;

· давлат хизматларида юқори лавозимларга кўтарилиш имконияти.

Лавозимга қўйиладиган малака ва кўникма талаблар

· фаолият йўналишлари бўйича билим ва тажрибага эга бўлиш;

· жамоада ишлаш қобилиятига эга бўлиш;

· берилган топшириқларни ижро қилиш;

· коммуникабиллик қобилиятига эга бўлиш;

Расмий талаблар:

· олий ёки ўрта-махсус маълумот (иқтисодиёт йўналишида);

· давлат тилини мукаммал билиш;

· шахсий хусусиятлар: меҳнатсеварлик, хушмуомалалик, дипломатия, вазминлик, виждонлилик.

Мурожаат муддати ва манзил:

номзодлар 2020 йил 23 октябрга қадар белгиланган намунадаги ариза, маълумотнома-объективка, паспорт ва диплом нусхасини адлия бошқармасининг andijon@adliya.uz, andijon@minjust.gov.uz ва andijon_adliya@exat.uz электрон почталарига юборишлари лозим. (маълумот учун телефон 74-223-48-93).

Танлов Андижон вилоят адлия бошқармаси биносида ўтказилади (манзил: Андижон шаҳри, Ш.Рашидов кўчаси, 60-уй).

Танлов жараёнларини https://www.minjust.uz сайти орқали онлайн тарзда кузатиш имконияти мавжуд.  

Ишга қабул қилиш тартиби билан http://andijon.adliya.uz/uz/ob-upravlenii/vacancy/jobs.php?ELEMENT_ID=39445 ҳаволаси орқали, саволлар рўйхати билан эса http://andijon.adliya.uz/uz/ob-upravlenii/vacancy/jobs.php?ELEMENT_ID=37997   ҳаволаси орқали танишишингиз мумкин.

Адлия органлари ва муассасаларига ишга қабул қилиш тартиби бузилган тақдирда ёки коррупция ҳолатлари ҳақидаги хабарларни Адлия вазирлигининг “1008” ишонч телефонига ёки @antikorbot телеграм канали орқали беришингиз мумкин.

Туман (шаҳар) адлия бўлимлари бўйича:

1. Андижон туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси 1 та штат;

2. Булоқбоши туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси 1 та штат;

3. Шаҳрихон туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси 1 та штат;

4. Хўжаобод туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси 1 та штат (ушбу лавозимда ишлаётган ходим бола парваришлаш таътилида бўлганлиги сабабли танловдан ўтган номзод билан муддатли меҳнат шартномаси тузилади);

5. Асака туман адлия бўлими катта маслаҳатчиси 1 та штат.

Фаолият йўналиши:

· ҳокимларга ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг туманлар (шаҳарлар) тузилмаларига қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қўллаш масалалари бўйича маслаҳатлар бериш;

· давлат органлари ва ташкилотлари туман (шаҳар) тузилмаларининг қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини ташкил этиш бўйича фаолиятига услубий раҳбарлик қилиш ва мувофиқлаштириш;

· қабул қилинаётган қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини туманлар тузилмаларидаги ижрочиларга етказиш, “республика – вилоят – туман – маҳалла” принципи бўйича ҳуқуқий тарғибот
ва аҳолининг ҳуқуқий саводсизлигига барҳам бериш борасида, шу жумладан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва суд органлари билан биргаликда чора-тадбирларни амалга ошириш;

· туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари ва халқ депутатлари Кенгашларининг норматив тусдаги қарорларини қонун ҳужжатларига, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мақсад ва вазифаларига мувофиқлиги нуқтаи назаридан ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш;

· ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш ва таҳлил қилиш, унинг барқарорлиги ва бир хиллигини таъминлаш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;

· инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, ўз ваколати доирасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш;

· давлат органлари ва ташкилотларининг туман (шаҳар) тузилмаларида ҳуқуқий ишларнинг ҳолатини мониторинг қилиш, шунингдек, уларнинг юридик хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва методик таъминлаш.

Меҳнат шароити ва иш ҳақи:

· иш режими: беш кунлик иш ҳафтаси, икки кун дам олиш кунлари билан (шанба, якшанба);

· муносиб иш ҳақи (мартаба даража-унвон, иш стажи, ойлик шахсий устама ва бошқалар);

· хорижда малака ошириш ва стажировка ўташ имконияти;

· қонун ҳужжатларида назарда тутилган мажбурий ижтимоий таъминот пакет.

· идоравий тиббий хизмат ва соғломлаштириш масканидан фойдаланиш имконияти мавжуд.

Қўшимча афзалликлар:

· замонавий фикрлайдиган ва аҳил жамоа;

· давлат хизматларида юқори лавозимларга кўтарилиш имконияти.

Лавозимларга қўйиладиган малака ва кўникма талаблар

Бош маслаҳатчи:

· фаолият йўналишлари бўйича қонунчиликни билиши;

· ахборотни таҳлил қила олиш ва умумлаштириш;

· давлат дастури ва бошқа тадбирлар режасини амалга ошириш;

· расмий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш;

· жамоада ишлаш қобилиятига эга бўлиш;

· соҳани ва қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;

· таркибий бўлинма раҳбари томонидан берилган топшириқларни ижро қилиш;

· коммуникабиллик қобилиятига эга бўлиш;

· ҳуқуқий тарғибот ишларини амалга оширади.

Расмий талаблар:

· олий юридик маълумот;

· қоида тариқасида 2 йил иш стажига эга бўлиши, муқаддам бевосита фаолият йўналишида ишлаганлар афзалликга эга бўлади;

· давлат тилини мукаммал билиш, чет тилларини билиши ижобий қабул қилинади;

· шахсий хусусиятлар: меҳнатсеварлик, хушмуомалалик, дипломатия, вазминлик, виждонлилик.

Катта маслаҳатчи:

· фаолият йўналишлари бўйича қонунчиликни билиши;

· жамоада ишлаш қобилиятига эга бўлиш;

· соҳани ва қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;

· таркибий бўлинма раҳбари томонидан берилган топшириқларни ижро қилиш;

· коммуникабиллик қобилиятига эга бўлиш;

· ҳуқуқий тарғибот ишларини амалга оширади.

Расмий талаблар:

• олий юридик маълумот;

• давлат тилини мукаммал билиш, чет тилларини билиши ижобий қабул қилинади;

• шахсий хусусиятлар: меҳнатсеварлик, хушмуомалалик, дипломатия, вазминлик, виждонлилик.

Мурожаат муддати ва манзил:

номзодлар 2020 йил 23 октябрга қадар белгиланган намунадаги ариза, маълумотнома-объективка, паспорт ва диплом нусхасини адлия бошқармасининг andijon@adliya.uz, andijon@minjust.gov.uz ва andijon_adliya@exat.uz электрон почталарига юборишлари лозим. (маълумот учун телефон 74-223-48-93).

Танлов Андижон вилоят адлия бошқармаси биносида ўтказилади (манзил: Андижон шаҳри, Ш.Рашидов кўчаси, 60-уй).

Танлов жараёнларини https://www.minjust.uz сайти орқали онлайн тарзда кузатиш имконияти мавжуд.

Ишга қабул қилиш тартиби билан http://andijon.adliya.uz/uz/ob-upravlenii/vacancy/jobs.php?ELEMENT_ID=39445 ҳаволаси орқали, саволлар рўйхати билан эса http://andijon.adliya.uz/uz/ob-upravlenii/vacancy/jobs.php?ELEMENT_ID=37997   ҳаволаси орқали танишишингиз мумкин.

Адлия органлари ва муассасаларига ишга қабул қилиш тартиби бузилган тақдирда ёки коррупция ҳолатлари ҳақидаги хабарларни Адлия вазирлигининг “1008” ишонч телефонига ёки @antikorbot телеграм канали орқали беришингиз мумкин.


Рўйҳатга қайтиш