Bog'lanish

Telefon
(+998 74) 223-49-02

Elektron manzil
andijon@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008
16.03.2021

Андижон вилоят адлия бошқармаси тизимидаги бўш (вакант) лавозимлар бўйича эълон

1. Андижон вилоят адлия бошқармаси ҳузуридаги вилоят нотариал архив иш юритувчиси, 1 та штат.

Фаолият йўналиши:

 

·         давлат нотариал идораларининг ҳужжатларини қабул қилади, рўйҳатга олади, сақлайди ва улардан фойдаланишни таъминлайди;

·         ижроси тугаган ҳужжатларни ўз вақтида архивга топширишни назорат қилади;

·         зарурий ҳужжатларни қидириб топишда услубий жиҳатдан ёрдам кўрсатади;

·         келиб тушган хат ва ҳужжатларнинг ҳисобини юритади;

·         нотариал архивда иш юритиш ҳужжатлари ва материалларини бут сақланишини таъминлайди.

 

 

Меҳнат шароити ва иш ҳақи:

 

·         иш режими: беш кунлик иш ҳафтаси, икки кун дам олиш кунлари билан (шанба, якшанба);

·         муносиб иш ҳақи;

·        идоравий тиббий хизмат ва соғломлаштириш масканидан фойдаланиш имконияти мавжуд.

 

Қўшимча афзалликлар:

·         замонавий фикрлайдиган ва аҳил жамоа;

·         юқори лавозимларга кўтарилиш имконияти.

 

Лавозимга қўйиладиган малака ва кўникма талаблар

 

  • фаолият йўналишлари бўйича соҳа ва ҳуқуқий билимларга эга бўлиши;
  • жамоада ишлаш қобилиятига эга бўлиш;
  • таркибий бўлинма раҳбари томонидан берилган топшириқларни ижро қилиш;
  • коммуникабиллик қобилиятига эга бўлиш;

 

Расмий талаблар:

  • олий ёки ўрта маълумот (соҳа йўналишида);
  • давлат тилини мукаммал билиш, чет тилларини билиши ижобий қабул қилинади;
  • шахсий хусусиятлар: меҳнатсеварлик, хушмуомалалик, дипломатия, вазминлик, виждонлилик.

 

Мурожаат муддати ва манзил:

         номзодлар 2021 йил 30 мартга қадар белгиланган намунадаги ариза, маълумотнома-объективка, паспорт ва диплом нусхасини адлия бошқармасининг andijon@adliya.uz, andijon@minjust.gov.uz ва andijon_adliya@exat.uz электрон почталарига юборишлари ёки бевосита мурожаат қилишлари мумкин (маълумот учун телефон 74-223-48-93, 94-108-89-88).

            Танлов Андижон вилоят адлия бошқармаси биносида ўтказилади (манзил: Андижон шаҳри, Ш.Рашидов кўчаси, 60-уй).

            Танлов жараёнларини https://www.minjust.uz сайти орқали онлайн тарзда кузатиш имконияти мавжуд.

Ишга қабул қилиш тартиби билан http://andijon.adliya.uz/uz/ob-upravlenii/vacancy/jobs.php?ELEMENT_ID=39445 ҳаволаси орқали, саволлар рўйхати билан эса https://andijon.adliya.uz/uz/ob-upravlenii/vacancy/jobs.php?ELEMENT_ID=41127 ҳаволаси орқали танишишингиз мумкин.

Адлия органлари ва муассасаларига ишга қабул қилиш тартиби бузилган тақдирда ёки коррупция ҳолатлари ҳақидаги хабарларни Адлия вазирлигининг “1008” ишонч телефонига ёки @antikorbot телеграм канали орқали беришингиз мумкин.


Рўйҳатга қайтиш