Bog'lanish

Telefon
(+998 74) 223-49-02

Elektron manzil
andijon@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008
19.03.2021

Андижон вилоят адлия бошқармаси тизими идораларидаги бўш (вакант) лавозимлар бўйича эълон

Андижон вилоят адлия бошқармаси тизими идораларидаги бўш (вакант) лавозимлар бўйича

ЭЪЛОН

  1. Андижон вилоят адлия бошқармаси Марҳамат туман адлия бўлими ҳузуридаги Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш маркази бўш иш ўринларига малакали мутахассисларни ишга таклиф қилади:

Марказ бошлиғи 1 штат;

етакчи юрисконсульт 1 штат;

Фаолият йўналиши:

·         давлат органи ва ташкилоти буйруқлари, фармойишлари, шартномалари ва юридик тусдаги бошқа ҳужжатлари лойиҳаларини уларнинг қонунчиликка мувофиқлиги юзасидан экспертизадан ўтказиш;

·         давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш;

·         давлат органлари ва ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш;

·         давлат органлари ва ташкилотлари мулкий ва бошқа манфаатларининг ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш;

·         давлат органлари ва ташкилотларида ўтказиладиган текширишларда қатнашиш;

Меҳнат шароити ва иш ҳақи:

·         иш режими: беш кунлик иш ҳафтаси, икки кун дам олиш кунлари билан (шанба, якшанба);

·         муносиб иш ҳақи (мартаба даража-унвон, иш стажи, ойлик шахсий устама ва бошқалар);

·         хорижда малака ошириш ва стажировка ўташ имконияти;

·        идоравий тиббий хизмат ва соғломлаштириш масканидан фойдаланиш имконияти мавжуд.

Қўшимча афзалликлар:

·         замонавий фикрлайдиган ва аҳил жамоа;

·         юқори лавозимларга кўтарилиш имконияти.

Лавозимга қўйиладиган малака ва кўникма талаблар

  • фаолият йўналишлари бўйича иқтисодий ва ҳуқуқий билимларга эга бўлиши;
  • ахборотни таҳлил қила олиш ва умумлаштириш;
  • расмий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш;
  • жамоада ишлаш қобилиятига эга бўлиш;
  • соҳани такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;
  • таркибий бўлинма раҳбари томонидан берилган топшириқларни ижро қилиш;
  • коммуникабиллик қобилиятига эга бўлиш;

Расмий талаблар:

  • олий юридик маълумот;
  • давлат тилини мукаммал билиш, чет тилларини билиши ижобий қабул қилинади;
  • шахсий хусусиятлар: меҳнатсеварлик, хушмуомалалик, дипломатия, вазминлик, виждонлилик;
  • ҳужжатлар лойиҳаларини (шартномалар, буйруқлар, хулосалар ва бошқалар) тайёрлаш ва расмийлаштириш;
  • Марказ бошлиғи лавозими учун, қоида тариқасида, камида 5 йиллик, етакчи юрисконсульт лавозими учун 3 йиллик иш тажрибасига эга бўлиш

Мурожаат муддати ва манзил:

          номзодлар 2021 йил 3 апрелга қадар белгиланган намунадаги ариза, маълумотнома-объективка, паспорт ва диплом нусхасини адлия бошқармасининг andijon@adliya.uz, andijon@minjust.gov.uz ва andijon_adliya@exat.uz электрон почталарига юборишлари ёки бевосита мурожаат қилишлари мумкин (маълумот учун телефон                      74-223-48-93, 94-108-89-88).

            Танлов Андижон вилоят адлия бошқармаси биносида ўтказилади (манзил: Андижон шаҳри, Ш.Рашидов кўчаси, 60-уй).

            Танлов жараёнларини https://www.minjust.uz сайти орқали онлайн тарзда кузатиш имконияти мавжуд.

Ишга қабул қилиш тартиби билан http://andijon.adliya.uz/uz/ob-upravlenii/vacancy/jobs.php?ELEMENT_ID=39445 ҳаволаси орқали, саволлар рўйхати билан эса https://andijon.adliya.uz/uz/ob-upravlenii/vacancy/jobs.php?ELEMENT_ID=41127 ҳаволаси орқали танишишингиз мумкин.

Адлия органлари ва муассасаларига ишга қабул қилиш тартиби бузилган тақдирда ёки коррупция ҳолатлари ҳақидаги хабарларни Адлия вазирлигининг “1008” ишонч телефонига ёки @antikorbot телеграм канали орқали беришингиз мумкин.


Рўйҳатга қайтиш