Bog'lanish

Telefon
(+998 74) 223-49-02

Elektron manzil
andijon@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008
13.09.2021

Андижон вилояти адлия бошқармаси қуйидаги лавозимларга ишга таклиф этади

Д И Қ Қ А Т   Э Ъ Л О Н

 

Андижон вилояти адлия бошқармаси қуйидаги лавозимларга ишга таклиф этади:

 

Андижон вилояти адлия бошқармаси ҳузурида янги ташкил этилаётган Юридик хизмат кўрсатиш марказларидаги бўш (вакант) лавозимлар:


 Фаолият йўналиши:

·      юридик хизмат кўрсатиладиган давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш;

·      давлат ташкилотларига сифатли ва малакали юридик ёрдам кўрсатиш;

·      давлат ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий саводхонлиги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш;

·      давлат ташкилотларининг мулкий ҳамда бошқа ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ўз вақтида, ҳар томонлама ва самарали ҳимоя қилинишини таъминлаш;

·      давлат ташкилотлари томонидан қабул қилинаётган ҳужжатларнинг қонуний ҳамда ҳар томонлама пухта ва сифатли бўлишини таъминлаш.

 

Расмий талаблар:

·      юриспруденция мутахассислиги олий маълумотга ёки Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича қайта тайёрлаш курсларини тамомлаган ва белгиланган намунадаги дипломга эга бўлиш;

·      мутахассислик бўйича камида 2 йил иш стажи (марказ бошлиғи лавозими учун), муқаддам бевосита фаолият йўналишида ишлаганлар афзалликга эга бўлади;

·      давлат тилини мукаммал билиш ҳамда хорижий тилларни (рус ва инглиз тиллари) мукаммал билиш (устуворлик берилади).

 

Меҳнат шароити ва иш ҳақи:

· барча меҳнат шароитлари яратилган замонавий идора;

· иш режими: беш кунлик иш ҳафтаси, икки кун дам олиш кунлари билан (шанба, якшанба);

· ойлик иш ҳақи лавозимга қараб қўшимча тўловлари билан бирга ўртача 4-5 млн. сўм

· хорижда малака ошириш ва стажировка ўташ имконияти;

· қонун ҳужжатларида назарда тутилган мажбурий ижтимоий таъминот пакет.

· идоравий тиббий хизмат ва соғломлаштириш масканидан фойдаланиш имконияти мавжуд.

 

Мурожаат муддати ва манзил:

· номзодлар 2021 йил 23 сентябрга (шу куни хам) қадар Адлия вазирлигининг https://vacancy.adliya.uz/ сайтидан рўйҳатдан ўтган ҳолда қуйидаги ҳужжатларни тизим орқали бириктиришлари сўралади.

· шахсий варақаси (Низомнинг 29-иловасига мувофиқ маълумотнома-объективка),

· диплом (дипломдан кўчирма)нинг нусхаси, чет элда ўқиган бўлса, дипломи тан олиш ва нострификациядан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома;

· 3х4 см ўлчамдаги рангли фотосурати;

· фуқаролик паспорти ёки идентификация ID картаси нусхаси;

· номзод бўш (вакант) лавозимларга танлов ўтказиш ҳақидаги эълонда кўрсатилган лавозимларнинг фақат биттасини танлаши ва танланган лавозим бўйича танловда иштирок этиш мумкин. Номзод бир вақтнинг ўзида бошқа эълонда кўрсатилган лавозим бўйича танловда иштирок этиш учун ҳужжат топшириши мумкин.

 

Маълумот учун телефон 74-223-48-93, 94-108-89-88).

· Танлов Андижон вилоят адлия бошқармаси биносида ўтказилади (манзил: Андижон шаҳри, Ш.Рашидов кўчаси, 60-уй).

· Танлов жараёнларини https://www.minjust.uz сайти орқали онлайн тарзда кузатиш имконияти мавжуд.

· Ишга қабул қилиш тартиби билан https://andijon.adliya.uz/uz/ob-upravlenii/vacancy/jobs.php?ELEMENT_ID=43869   ҳаволаси орқали, саволлар рўйхати билан эса https://www.minjust.uz/uz/about/jobs/hiring_order/?ELEMENT_ID=102337 ҳаволаси орқали танишишингиз мумкин.

· Адлия органлари ва муассасаларига ишга қабул қилиш тартиби бузилган тақдирда ёки коррупция ҳолатлари ҳақидаги хабарларни Адлия вазирлигининг “1008” ишонч телефонига ёки @antikorbot телеграм канали орқали беришингиз мумкин.


Рўйҳатга қайтиш