Андижон вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимларидаги
бўш (вакант) лавозимлар бўйича
ЭЪЛОН
1. Андижон вилоят адлия бошқармаси Молия-иқтисод бўлими кичик мутахассиси 1 та штат.
Фаолият йўналиши:
· адлия бошқармасига бюджет ва бюджетдан ташқари ҳисоб рақамларига пул маблағларини келиб тушиши, уларнинг мақсадли ва тўлиқ сарфланишини ташкиллаштиш, ўрганиш, таҳлил қилишда иштирок этади;
· йиллик, чораклик харажатлар сметасини тайёрлашда иштирок этади;
· хизмат сафари харажатларининг ҳисобини юритишда иштирок этади;
Меҳнат шароити ва иш ҳақи:
· иш режими: беш кунлик иш ҳафтаси, икки кун дам олиш кунлари билан (шанба, якшанба);
· муносиб иш ҳақи (мартаба даража-унвон, иш стажи, ойлик шахсий устама ва бошқалар);
· хорижда малака ошириш ва стажировка ўташ имконияти;
· идоравий тиббий хизмат ва соғломлаштириш масканидан фойдаланиш имконияти мавжуд.
Қўшимча афзалликлар:
· замонавий фикрлайдиган ва аҳил жамоа;
· юқори лавозимларга кўтарилиш имконияти.
Лавозимга қўйиладиган малака ва кўникма талаблар
· фаолият йўналишлари бўйича иқтисодий ва ҳуқуқий билимларга эга бўлиши;
· ахборотни таҳлил қила олиш ва умумлаштириш;
· расмий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш;
· жамоада ишлаш қобилиятига эга бўлиш;
· соҳани такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;
· таркибий бўлинма раҳбари томонидан берилган топшириқларни ижро қилиш;
· коммуникабиллик қобилиятига эга бўлиш;
Расмий талаблар:
· олий маълумот (бухгалтерия соҳасида);
· давлат тилини мукаммал билиш, чет тилларини билиши ижобий қабул қилинади;
· шахсий хусусиятлар: меҳнатсеварлик, хушмуомалалик, дипломатия, вазминлик, виждонлилик.
2. Андижон туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси 1 та штат.
3. Хўжаобод туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси 1 та штат.
Фаолият йўналиши:
· қабул қилинаётган қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини туманлар тузилмаларидаги ижрочиларга етказиш, “республика – вилоят – туман – маҳалла” принципи бўйича ҳуқуқий тарғибот
ва аҳолининг ҳуқуқий саводсизлигига барҳам бериш борасида, шу жумладан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва суд органлари билан биргаликда чора-тадбирларни амалга ошириш;
· давлат органлари ва ташкилотлари туманлар (шаҳарлар) тузилмаларининг қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижросини таъминлаш бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш;
· ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш ва таҳлил қилиш, унинг барқарорлиги ва бир хиллигини таъминлаш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;
· инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, ўз ваколати доирасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш.
Меҳнат шароити ва иш ҳақи:
· иш режими: беш кунлик иш ҳафтаси, икки кун дам олиш кунлари билан (шанба, якшанба);
· муносиб иш ҳақи (мартаба даража-унвон, иш стажи, ойлик шахсий устама ва бошқалар);
· хорижда малака ошириш ва стажировка ўташ имконияти;
· қонун ҳужжатларида назарда тутилган мажбурий ижтимоий таъминот пакет;
· идоравий тиббий хизмат ва соғломлаштириш масканидан фойдаланиш имконияти мавжуд.
Қўшимча афзалликлар:
· замонавий фикрлайдиган ва аҳил жамоа;
· давлат хизматларида юқори лавозимларга кўтарилиш имконияти.
Лавозимга қўйиладиган малака ва кўникма талаблар
Етакчи маслаҳатчи:
· фаолият йўналишлари бўйича қонунчиликни билиши;
· ахборотни таҳлил қила олиш ва умумлаштириш;
· давлат дастури ва бошқа тадбирлар режасини амалга ошириш;
· расмий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш;
· жамоада ишлаш қобилиятига эга бўлиш;
· соҳани ва қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;
· таркибий бўлинма раҳбари томонидан берилган топшириқларни ижро қилиш;
· коммуникабиллик қобилиятига эга бўлиш;
· ҳуқуқий тарғибот ишларини амалга оширади.
Расмий талаблар:
· олий юридик маълумот;
· давлат тилини мукаммал билиш, чет тилларини билиши ижобий қабул қилинади;
· шахсий хусусиятлар: меҳнатсеварлик, хушмуомалалик, дипломатия, вазминлик, виждонлилик.
Мурожаат муддати ва манзил:
номзодлар 2021 йил 20 январга қадар белгиланган намунадаги ариза, маълумотнома-объективка, паспорт ва диплом нусхасини адлия бошқармасининг andijon@adliya.uz, andijon@minjust.gov.uz ва andijon_adliya@exat.uz электрон почталарига юборишлари ёки бевосита мурожаат қилишлари мумкин (маълумот учун телефон 74-223-48-93, 90-900-08-02).
Танлов Андижон вилоят адлия бошқармаси биносида ўтказилади (манзил: Андижон шаҳри, Ш.Рашидов кўчаси, 60-уй).
Танлов жараёнларини https://www.minjust.uz сайти орқали онлайн тарзда кузатиш имконияти мавжуд.
Ишга қабул қилиш тартиби билан http://andijon.adliya.uz/uz/ob-upravlenii/vacancy/jobs.php?ELEMENT_ID=39445 ҳаволаси орқали, саволлар рўйхати билан эса http://andijon.adliya.uz/uz/ob-upravlenii/vacancy/jobs.php?ELEMENT_ID=37997 ҳаволаси орқали танишишингиз мумкин.
Адлия органлари ва муассасаларига ишга қабул қилиш тартиби бузилган тақдирда ёки коррупция ҳолатлари ҳақидаги хабарларни Адлия вазирлигининг “1008” ишонч телефонига ёки @antikorbot телеграм канали орқали беришингиз мумкин.