05.02.2021

Андижон вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимларидаги бўш (вакант) лавозимлар бўйича ЭЪЛОН

Андижон вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимларидаги
бўш (вакант) лавозимлар бўйича

ЭЪЛОН

1. Андижон вилоят адлия бошқармаси Молия-иқтисод бўлими кичик мутахассиси 1 та штат.

Фаолият йўналиши:

·         адлия бошқармасига бюджет ва бюджетдан ташқари ҳисоб рақамларига пул маблағларини келиб тушиши, уларнинг мақсадли ва тўлиқ сарфланишини ташкиллаштиш, ўрганиш, таҳлил қилишда иштирок этади;

·         йиллик, чораклик харажатлар сметасини тайёрлашда иштирок этади;

·         хизмат сафари харажатларининг ҳисобини юритишда иштирок этади;

Меҳнат шароити ва иш ҳақи:

·         иш режими: беш кунлик иш ҳафтаси, икки кун дам олиш кунлари билан (шанба, якшанба);

·         муносиб иш ҳақи (мартаба даража-унвон, иш стажи, ойлик шахсий устама ва бошқалар);

·         хорижда малака ошириш ва стажировка ўташ имконияти;

·        идоравий тиббий хизмат ва соғломлаштириш масканидан фойдаланиш имконияти мавжуд.

Қўшимча афзалликлар:

·         замонавий фикрлайдиган ва аҳил жамоа;

·         юқори лавозимларга кўтарилиш имконияти.

Лавозимга қўйиладиган малака ва кўникма талаблар

Расмий талаблар:

2. Булоқбоши туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси 1 та штат.

3. Хўжаобод туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси 1 та штат.

Фаолият йўналиши:

·         қабул қилинаётган қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини туманлар тузилмаларидаги ижрочиларга етказиш, “республика – вилоят – туман – маҳалла” принципи бўйича ҳуқуқий тарғибот
ва аҳолининг ҳуқуқий саводсизлигига барҳам бериш борасида, шу жумладан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва суд органлари билан биргаликда чора-тадбирларни амалга ошириш;

·         давлат органлари ва ташкилотлари туманлар (шаҳарлар) тузилмаларининг қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижросини таъминлаш бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш;

·         ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш ва таҳлил қилиш, унинг барқарорлиги ва бир хиллигини таъминлаш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;

·         инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш,                  ўз ваколати доирасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш.

           

Меҳнат шароити ва иш ҳақи:

·         иш режими: беш кунлик иш ҳафтаси, икки кун дам олиш кунлари билан (шанба, якшанба);

·         муносиб иш ҳақи (мартаба даража-унвон, иш стажи, ойлик шахсий устама ва бошқалар);

·         хорижда малака ошириш ва стажировка ўташ имконияти;

·         қонун ҳужжатларида назарда тутилган мажбурий ижтимоий таъминот пакет;

·        идоравий тиббий хизмат ва соғломлаштириш масканидан фойдаланиш имконияти мавжуд.

Қўшимча афзалликлар:

·         замонавий фикрлайдиган ва аҳил жамоа;

·         давлат хизматларида юқори лавозимларга кўтарилиш имконияти.

Лавозимга қўйиладиган малака ва кўникма талаблар

Бош маслаҳатчи:

Расмий талаблар:

Етакчи маслаҳатчи:

Расмий талаблар:

Мурожаат муддати ва манзил:

         номзодлар 2021 йил 19 февралга қадар белгиланган намунадаги ариза, маълумотнома-объективка, паспорт ва диплом нусхасини адлия бошқармасининг andijon@adliya.uz, andijon@minjust.gov.uz ва andijon_adliya@exat.uz электрон почталарига юборишлари ёки бевосита мурожаат қилишлари мумкин (маълумот учун телефон                      74-223-48-93, 90-900-08-02).

            Танлов Андижон вилоят адлия бошқармаси биносида ўтказилади (манзил: Андижон шаҳри, Ш.Рашидов кўчаси, 60-уй).

            Танлов жараёнларини https://www.minjust.uz сайти орқали онлайн тарзда кузатиш имконияти мавжуд.

Ишга қабул қилиш тартиби билан http://andijon.adliya.uz/uz/ob-upravlenii/vacancy/jobs.php?ELEMENT_ID=39445 ҳаволаси орқали, саволлар рўйхати билан эса http://andijon.adliya.uz/uz/ob-upravlenii/vacancy/jobs.php?ELEMENT_ID=37997 ҳаволаси орқали танишишингиз мумкин.

Адлия органлари ва муассасаларига ишга қабул қилиш тартиби бузилган тақдирда ёки коррупция ҳолатлари ҳақидаги хабарларни Адлия вазирлигининг “1008” ишонч телефонига ёки @antikorbot телеграм канали орқали беришингиз мумкин.


Рўйҳатга қайтиш