17.05.2021

Андижон вилоят адлия бошқармасидаги бўш (вакант) лавозимлар бўйича ЭЪЛОН

1. Хуқуқий экспертиза ва юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими бош маслаҳатчиси 1 та штат.

Фаолият йўналиши:

 

·         бошқарма ва унинг тизимидаги идораларнинг фаолиятида қонун ҳужжатларини туркумлаштирилган ҳисобини юритиш қоидаларига риоя қилиш устидан назоратни амалга оширади;

·         давлат органлари ва ташкилотларида ҳуқуқий ишларни мувофиқлаштириш
ва ривожлантириш, шунингдек уларни яхшилашга доир тавсиялар ишлаб чиқиш;

·         давлат органлари ва ташкилотларида юридик хизматлар фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатлари талабларининг юридик хизмат ходимлари ва мансабдор шахслар томонидан бажарилишини назорат қилиш;

·         маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норма ижодкорлиги соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш, услубий раҳбарлик қилиш ва назорат қилиш;

 

Меҳнат шароити ва иш ҳақи:

 

·         иш режими: беш кунлик иш ҳафтаси, икки кун дам олиш кунлари билан (шанба, якшанба);

·         муносиб иш ҳақи (мартаба даража-унвон, иш стажи, ойлик шахсий устама ва бошқалар);

·         хорижда малака ошириш ва стажировка ўташ имконияти;

·        идоравий тиббий хизмат ва соғломлаштириш масканидан фойдаланиш имконияти мавжуд.

 

Қўшимча афзалликлар:

·         замонавий фикрлайдиган ва аҳил жамоа;

·         юқори лавозимларга кўтарилиш имконияти.

 

Лавозимга қўйиладиган малака ва кўникма талаблар


 Расмий талаблар:

 

Мурожаат муддати ва манзил:

         номзодлар 2021 йил 31 майга қадар белгиланган намунадаги ариза,
маълумотнома-объективка, паспорт ва диплом нусхасини адлия бошқармасининг andijon@adliya.uz, andijon@minjust.gov.uz ва andijon_adliya@exat.uz электрон почталарига юборишлари ёки бевосита мурожаат қилишлари мумкин (маълумот учун телефон
74-223-48-93, 94-108-89-88).

            Танлов Андижон вилоят адлия бошқармаси биносида ўтказилади (манзил: Андижон шаҳри, Ш.Рашидов кўчаси, 60-уй).

            Танлов жараёнларини https://www.minjust.uz сайти орқали онлайн тарзда кузатиш имконияти мавжуд.

Ишга қабул қилиш тартиби билан https://andijon.adliya.uz/uz/ob-upravlenii/vacancy/jobs.php?ELEMENT_ID=37999 ҳаволаси орқали, саволлар рўйхати билан эса https://andijon.adliya.uz/uz/ob-upravlenii/vacancy/jobs.php?ELEMENT_ID=37997 ҳаволаси орқали танишишингиз мумкин.

Адлия органлари ва муассасаларига ишга қабул қилиш тартиби бузилган тақдирда ёки коррупция ҳолатлари ҳақидаги хабарларни Адлия вазирлигининг “1008” ишонч телефонига ёки @antikorbot телеграм канали орқали беришингиз мумкин.


Рўйҳатга қайтиш