Янгиликлар
30 июль – Халқаро одам савдосига қарши курашиш куни
Андижон вилоят адлия бошқармаси томонидан 30 июль – Халқаро одам савдосига қарши курашиш куни муносабати билан Андижон давлат университети қошидаги ўқитувчилар малакасини ошириш марказида учрашув ташкил этилди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг Андижон вилоятидаги минтақавий вакили, вилоят ички ишлар, Халқ таълими бошқармалари масъул ходимлари ҳамда ўқитувчилар иштирок этдилар. Учрашувда одам савдоси глобал муаммолардан бири бўлиб қолаётгани, унинг олдини олишда давлат органлари ва ташкилотлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик муҳим аҳамият касб этиши, ушбу жиноятнинг олдини олиш ва салбий оқибатларини камайтиришга барча бирдек масъул экани таъкидланди.
Тадбир якунида вилоят адлия бошқармаси томонидан Балиқчи туман маданият бўлими билан ҳамкорликда тайёрланган видеролик ҳам намойиш этилди.
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими