Bog'lanish

Telefon
(+998 74) 223-49-02

Elektron manzil
andijon@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

03

Инвестиция муҳити яхшиланади.


Жорий йилнинг 3 август куни Қўрғонепа туман адлия бўлими томонидан туман ҳокимлиги анжуманлар залида тезкор йиғилиш ташкил этилди.

Йиғилишда “Ўзбекистон Республикасида инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони мазмун-моҳияти ҳамда аҳамияти давлат органлари ва ташкилотларнинг ҳудудий тузилмалари масъул ходимлари, шунингдек, тадбиркорлар ҳамда хорижий корхоналар вакилларига етказилди. Фармоннинг моҳиятини очиб берувчи флаер, инфографика, буклет ҳамда схема кўринишидаги тарқатма материаллар иштирокчиларга тарқатилди.

Тадбирда Қўрғонтепа туман ҳокимлиги ва прокуратураси масъул ходимлари иштирок этдилар. Тезкор йиғилишда давлатимиз раҳбарининг юқоридаги Фармонидан келиб чиқиб, аниқ мақсадга йўналтирилган вазифалар белгилаб олинди.

 

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими