Bog'lanish

Telefon
(+998 74) 223-49-02

Elektron manzil
andijon@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

12

Хўжаобод туманида ўзига хос “фестиваль” бўлиб ўтди


Хўжаобод туманида аҳолининг ҳуқуқий онгини, ҳуқуқий ва тиббий маданиятини янада ошириш, ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялашга бағишлаб ўзига хос фестиваль ташкил этилди.

Тадбирга Хўжаобод туманида истиқомат қилаётган минглаб аҳоли вакиллари ташриф буюрди.

Фестиваль давомида мудофаа ҳамда ички ишлар вазирлигига қарашли ҳарбий қисмларнинг ҳарбий техникалар кўргазмалари ва ҳарбий хизматчиларнинг кўргазмали чиқишлари, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси тасарруфидаги спорт мактаблари тарбияланувчи ёш спортчиларининг кўргазмали чиқишлари, ҳунармандларнинг миллий ҳунармандчилик буюмлари кўргазмалари, Пахтаобод туман маданият бўлими ходимлари томонидан “Кичик болаларнинг катта дарди” номли саҳна кўриниши, аҳолининг маданий ҳордиқ чиқаришлари учун концерт дастури намойиш этилди.

Барча давлат органлари, жумладан, давлат нотариал идоралари, ФҲДЁ органлари, юридик хизматлар ходимлари ва адвокатлар томонидан фуқаролар сайёр тартибда қабул қилиниб, бепул ҳуқуқий маслаҳатлар, тушунтиришлар берилди.

“Ёшлар келажагимиз” давлат дастури ва “Ҳар бир оила тадбиркор” дастури асосида ажратилаётган кредитлар банклар томонидан кўргазмали тарзда намойиш этилди.

Адлия бошқармаси томонидан фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини янада оширишга қаратилган маълумотлар акс этган 70 дан ортиқ плакатлар жойлаштирилди.

Маҳалла фуқаролар йиғинлари оқсоқоллари ўртасида ош танлови ўтказилди.

Аҳоли бепул тиббий кўрикдан ўтказилиб, стационар даволаниш учун йўлланмалар берилди.

Сайёр китоб савдоси ярмаркаси ташкил этилди.

Бундан ташқари, рус, корейс, уйғур ва қирғиз миллий-маданий марказлари тадбирда иштирок этдилар.

 

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими