Bog'lanish

Telefon
(+998 74) 223-49-02

Elektron manzil
andijon@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

28

Булоқбоши туманида Мустақиллигимизнинг 27 йиллиги байрам тадбири ўтказилди


                   Булоқбоши туманида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма етти йиллиги муносабати билан байрам тадбири ўтказилди.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси мустақиллиги халқимизнинг ижтимоий-сиёсий, маънавий ҳаётида беқиёс ўрин тутади ва ҳар йили энг улуғ, энг азиз байрам сифатида катта шоду хуррамлик билан нишонланади.

Булоқбоши туманида Ўзбекистон мустақиллигининг йигирма етти йиллиги тантаналари “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида ташкил этилди.

Байрам тадбирига туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши ва аҳолининг турмуш даражасини ўрганаётган республика ишчи гуруҳи аъзолари, аҳоли вакиллари карнай-сурнай садолари остида кутиб олинди.

Байрам тадбири икки қисмдан иборат бўлди.

Биринчи қисмида аҳолининг ҳуқуқий онги, ҳуқуқий ва тиббий маданиятини янада ошириш мақсадида туман адлия бўлими, жиноят ишлари бўйича суд, маъмурий суд, давлат нотариал идоралари, ФҲДЁ бўлимлари, давлат хизматлари маркази, юридик хизмат ходимлари, адвокатлар ва бошқа кўплаб давлат органлари ва ташкилотлари вакиллари аҳолини сайёр тартибда қабул қилиб, тушунтириш ва маслаҳатлар бердилар. Вилоят адлия бошқармасининг 70 турдаги плакатлари жойлаштирилди.

“Саломатлик сайли” ташкил этилиб, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг кўргазмалари намойиш этилди ва тиббий маданиятни оширишга бағишланган буклетлар тарқатилди ҳамда 700 дан ортиқ аҳоли бепул тиббий кўрикдан ўтказилди.

Аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилиб, 15 нафар фуқароларга ишга жойлаштириш бўйича йўлланмалар берилди, 37 нафари эса жамоатчилик асосида маҳаллаларга бириктирилди.

Булоқбоши туман умумтаълим мактаблари ва мактабгача таълим муассасаларининг кўргазмалари, ҳунармандларнинг миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмалари намойиш этилди.

Аҳоли ва ёшларнинг китобхонлик маданиятини ошириш учун сайёр китоблар ярмаркаси ташкил этилди.

Маҳалла фуқаролар йиғинлари ўртасида ош танлови ўтказилиб, ғолибларга республика ишчи гуруҳи томонидан эсдалик совғалари топширилди.

Қизлар ўртасида баскетбол спорт тури бўйича 4 та жамоа ўртасида мусобақа ўтказилиб, мусобақа иштирокчилари ва ғолибларга эсдалик совғалари ва рамзий олтин медаллар топширилди.

Булоқбоши болалар ва ўсмирлар мактаби ўқувчиларининг, Ватанпарвар бошланғич ташкилотининг кўргазмалари намойиш этилди.

Тижорат банклари томонидан “Ёшлар келажагимиз” Давлат дастури ҳамда “Ҳар бир оила тадбиркор” дастури асосида ажратилган кредитлар кўргазмали тарзда намойиш этиб берилди.

  

Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида мудофаа ва ички ишлар вазирлигига қарашли ҳарбий қисмларнинг ҳарбий техникалар кўргазмалари, вилоят ИИБ ЁХБ ёнғин ўчириш техникалари кўргазмалари ҳамда инновацион ғоя асосида ишлаб чиқилган ёнғин ўчириш квадроцикли намойиш этилди.

Куннинг иккинчи қисмида бўлиб ўтган концерт дастурида 1200 га яқин аҳоли вакиллари иштирок этди ва байрамона кеча Фарғона горнизони офицерлар уйи оркестр жамоаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси ижроси билан бошланди.

Раққоса ва хонандалар, ёш спортчиларнинг чиқишлари ҳаммага бирдек манзур бўлди.

Уй шароитида таълим олаётган ўқувчиларга байрам совғалари ва ўқув парталари ва доскалар топширилди. 50 га яқин ногиронлиги бўлган фуқароларга ногиронлик аравачалари ҳамда эшитиш мосламалари топширилди.


Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими