Bog'lanish

Telefon
(+998 74) 223-49-02

Elektron manzil
andijon@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

28

Нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари тақдирланди.


Нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари тақдирланди.

 

Жамият ва давлат ҳаётининг барча соҳаларида демократик ўзгаришларни амалга оширишда нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда фуқаролик жамияти бошқа институтларининг роли ва аҳамиятини, ижтимоий фаоллигини ошириш бўйича сезиларли чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг самарадорлигини оширишга қаратилган 200 дан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинди, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш учун зарур институционал база яратилди.

Бугунги кунда вилоятимизда фаолият кўрсатаётган 700 дан ортиқ нодавлат нотижорат ташкилотлари жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини, демократик қадриятларни ҳимоя қилишда, ижтимоий, маданий ва маърифий мақсадларга эришишда муҳим роль ўйнамоқда.

Нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳуқуқий мақоми, роли ва аҳамиятини кучайтириш, давлат органлари билан ижтимоий шерикликни мустаҳкамлашга сезиларли ҳисса қўшиб келаётган, шунингдек, ўз фаолиятида юқори натижаларга эришган нодавлат нотижорат ташкилотларининг 20 нафар масъул ходимлари Андижон вилоят адлия бошқармасининг фахрий ёрлиқлари билан тақдирландилар. Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Андижон вилояти ҳудудий бўлинмаси, Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Андижон вилоят Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси “Ҳунарманд” уюшмаси Андижон вилоят бошқармаси, миллий-маданий марказлар, спорт федерациялари ва бошқа нодавлат нотижорат ташкилотлари шулар жумласидан.

Тақдирлаш маросими сайёр қабул билан давом эттирилди. Адлия ва Давлат солиқ бошқармалари, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Андижон вилоят бош бошқармаси, АТБ Ипотека банки Андижон вилоят бўлими масъул ходимлари томонидан олиб борилган сайёр қабул давомида нодавлат нотижорат ташкилотлари ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар олдилар.

Тадбир иштирокчилари мамлакатимизда нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятига алоҳида эътибор қаратилаётганлиги, давлат томонидан қўллаб-қувватланаётганлиги ва рағбатлантирилаётганлигини эътироф этдилар.

 

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими