Янгиликлар
Андижон туман адлия бўлими томонидан жорий йилнинг 18 январь куни Андижон туман 12-сон мусиқа ва санъат мактабида учрашув ташкил этилди
Андижон туман адлия бўлими томонидан жорий йилнинг 18 январь куни Андижон туман 12-сон мусиқа ва санъат мактабида ташкил этилган учрашув Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 15 октябрдаги “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисидаги ПФ-5618-сон Фармони мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тушунтиришга бағишланди.
Тадбирда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят ва туман Кенгашлари вакиллари, тумандаги барча маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва котиблари иштирок этдилар.
Қайд этилганидек, “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисидаги ПФ-5618-сон Фармонини қабул қилишдан кўзланган асосий мақсад аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга доир ишлар самарадорлигини янада такомиллаштириш, фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий ўзгаришлар билан уйғун равишда ҳуқуқий билимларини ошириб боришнинг замонавий усулларини жорий этиш, аҳолини, айниқса ёшларни зарарли ахборотлардан ҳимоя қилиш бўйича мустаҳкам ҳуқуқий иммунитетни шакллантиришдан иборат. Фуқаролар онгида “Жамиятда қонунларга ҳурмат руҳини қарор топтириш – демократик ҳуқуқий давлат қуришнинг гаровидир!” деган ҳаётий ғояни мустаҳкамлаш ҳуқуқий онг ва маданиятни юксалтиришнинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди. “Юксак ҳуқуқий маданият – мамлакат тараққиёти кафолати” деган концептуал ғоя асосида ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ташкил қилиш давлат органлари ва ташкилотларнинг устувор вазифаси сифатида қайд этилди. Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш “шахс – оила – маҳалла – таълим муассасаси – ташкилот – жамият” принципи бўйича тизимли ва узвий ташкил этилади.
Тадбирда шунингдек, “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг мақсади шаҳарча, қишлоқ, овул, шунингдек шаҳарлардаги, шаҳарчалардаги, қишлоқлардаги, овуллардаги маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ташкил этиш ва ўтказиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат экани, Қонун билан фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ўтказиш билан боғлиқ бир қатор янги қоидалар ўрнатилгани, хусусан, фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) билан бир вақтда уларнинг маслаҳатчиларинисайлаш тартиби бекор қилингани, ушбу сайловларнинг шаффоф ва ошкоралигини таъминлаш мақсадида, Қонунда фуқаролар йиғини раиси сайловини ташкил этиш ва ўтказиш, сайлов ўтказиладиган сана, вақт ва жой, фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодлар тўғрисидаги ахборот Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича кенгашларнинг расмий веб-сайтларига сайлов ўтказилишидан камида беш кун олдин жойлаштирилиши белгилангани, Қонунга мувофиқ фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) эндиликда уч йилга сайланиши таъкидланди.
Андижон туман адлия бўлими