Янгиликлар
Андижон вилоят адлия бошқармасида “Ойнинг энг яхши ходими” эълон қилинди.
Адлия бошқармасининг Хуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш бўлим бошлиғи Усманов Акмалжон Джурабаевич бошқарма томонидан 2019 йилнинг март ойи учун “Ойнинг энг яхши ходими” сифатида эътироф этилди.
А.Усмонов иш фаолиятини 1996 йилда Андижон вилоят адлия бошқармасида бошлаб 2018 йилдан буён Андижон вилоят адлия бошқармасининг Хуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келмоқда. У бўлим фаолиятида ҳуқуқни қўллаш амалиётида доимий изланишлар олиб боради ва қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиб, ўзига юклатилган вазифаларни ситқидилдан бажариб келади.
Шунингдек, бўлим фаолияти йўналишидаги масалалар юзасидан ҳуқуқий тарғибот ишларини амалга оширишда фаолдир.
Андижон вилоят адлия бошқармаси жамоаси Акмалжон Усмановни ушбу эътироф билан самимий муборакбод этади ва унинг келгусидаги ишларида омад ва зафарлар тилайди.