Янгиликлар
Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилотининг Асака туман кенгаши маьмурияти билан ҳамкорликда “Фарзандларим қувончи” ёзги оромгоҳида тадбир ташкиллаштирилди
Андижон вилоят адлия бошқармасиНодавлат нотижорат ташкилотлар бўлими катта маслаҳатчиси А.Турсуналиев Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилотининг Андижон вилоят ташкилоти тасарруфидаги Асака туман ўқув спорт техника клуби маьмурияти билан ҳамкорликда Асака тумани, Ниёзботир МФЙда жойлашган “Фарзандларим қувончи” ёзги оромгоҳида тадбир ташкиллаштириб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчилари ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 562-сонли Қарори қабул қилиниши муносабати билан кутилаётган ижобий ўзгаришлар, ҳарбий хизматчилар фарзандларига берилаётган имтиёзлар ҳақида кенг тушунтиришлар берилди.
Шу билан бирга А.Турсуналиев тадбир иштирокчиларигамазкур Қарорқабул қилинишидан кўзланган мақсад ҳақида гапириб, бу борада ўсмирларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш хамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ва давлат хизмати учун кадрлар захирасини тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, иқтидорли болаларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш учун зарур шарт-шароитларни яратиш, уларнинг ҳуқуқий онг ва ватанпарварлик руҳини шакллантириш, ҳуқуқий маданияти даражасини юксалтиришкаби асосий мақсад ва вазифаларни санаб ўтди.
Шунингдек, А.Турсуналиев мазкур Қарор қабул қилиниши натижасида “Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги ЎзбекистонРеспубликаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2017 йил 16 августдаги “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартибини такомиллаштиришга доир муҳим чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5156-сон Фармони,
2018 йил 12 декабрдаги “Ёшларни ватанпарварлик руҳида ва жисмоний тарбиялаш ҳамда чақирилувчиларни ҳарбий-техник мутахассисликлар бўйича тайёрлаш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча
чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4061-сон Қарори ва 2019 йил 17 январдаги “Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа соҳасида офицер кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4122-сон Қарори, шунингдек, ҳарбий ҳужжатларни расмийлаштириш ва бериш, Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига танлаш тартиби ва қабул қилиш қоидалари янада такомиллаштирилганлигини таькидлаб ўтди.
Тадбир якунида тадбир иштирокчилари томонидан кун тартибига қўйилган мавзулар доирасида берилган саволларга Нодавлат нотижорат ташкилотлар бўлими катта маслаҳатчиси А.Турсуналиев томонидан атрофлича жавоблар берилди.
Нодавлат нотижорат ташкилотлари бўлими