Bog'lanish

Telefon
(+998 74) 223-49-02

Elektron manzil
andijon@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

14

Инсон ҳуқуқлари – энг олий қадрият


       Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма саккиз йиллик байрамга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича Республика коммисияси мажлисининг 2019 йил 15 июлдаги баёни ҳамда Адлия вазири томонидан жорий йилнинг 31 июль куни тасдиқланган 2019 йил август ойида “Инсон ҳуқуқлари-энг олий қадрият” ҳуқуқий саводхонлик ойлигини ўтказиш бўйича чора-тадбирлар режаси ижросини таъминлаш мақсадида 2019 йил 14 август куни “Инсон ҳуқуқлари – энг олий қадрият” мавзусида ҳуқуқий саводхонлик ойлиги доирасида Андижон вилоят Психоневрология диспансери ходимлари иштирокида учрашув ўтказилди.


Учрашувда муассасанинг 95 нафар ходимлари иштирок этдилар. Учрашувда адлия бошқармаси Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими бошлиғи К.Аманов ва бошқарма Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими етакчи маслаҳатчиси У.Хакимовлар иштирок этишиб, “Одам савдоси – давр муаммоси”, мажбурий меҳнат, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун ва соҳа фаолиятига оид меъёрий ҳужжатлар ҳақида тушунчалар берилди. Бундан ташқари  Адлия вазирлигининг advice.uz ҳуқуқий ахборот портали бўйича тушунчалар берилиб учрашув қатнашчиларига 70 тадан ортиқ флаер ва буклетлар тарқатилди.