Янгиликлар
Адлия органлари ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи жиноятчиликни олдини олиш мавзусида давра сухбати бўлиб ўтди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг давлат мустақиллигининг 28 йиллик байрамига таёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисидаги қарори ижросини таъминлаш ҳамда вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасидаги жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш мақсадида жорий йилнинг 9 август куни Андижон вилояти Ёшлар Марказида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Андижон вилоят Кенгаши томонидан хамкор ташкилотлар билан биргаликда ўткан 7 ой мобайнида қилинган ишлар таҳлили ва келгусида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар самарадорлигини оширишга қаратилган давра суҳбати ташкил этилди. Йиғилишда 7 ой мобайнида вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида қилинган ишлар ўқиб эшиттирилди. Шунингдек, йиғилиш якунида вилоятда вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш, вилоятда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи билан яқиндан ҳамкорлиги учун вилоят адлия бошқармаси маъсул ҳодими Умидбек Хакимов Хошимович ташаккурнома билан тақдирланди.