Янгиликлар
Ҳурматли, андижонлик тадбиркорлар!
Ҳурматли, андижонлик тадбиркорлар!
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майда қабул қилинган “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг мазмун-моҳиятини кенг тушунтириш мақсадида, Адлия вазири томонидан жойларда тадбиркорлик субъектлари билан учрашувлар ўтказилади.
Учрашувлар жорий йилнинг 18 сентябрь куни Хўжаобод туманида (соат 10-00дан 14-00га қадар Хўжаобод туман ҳокимлигининг мажлислар залида) ва шу куни Андижон шаҳри (соат 15-00дан 18-00га қадар А.Навоий номидаги маданият ва истироҳат боғида)да ўтказилади.
Сайёр учрашувларга ташриф буюринг ва ўзингизни муаммоли масалангизга ҳуқуқий ечим топинг.
Сайёр учрашувга марҳамат!
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги