Янгиликлар
ЁШЛАР КЕЛАЖАГИМИЗ
ЁШЛАР КЕЛАЖАГИМИЗ
Андижон вилоят адлия бошқармаси томонидан бошқарма ва унинг тизимига 2015-2019 йиллар давомида ишга қабул қилинган олий маълумотли ёш ходимлар (20-30 ёш) нинг лавозимга тайинланиши ва озод этилиши, лавозим бўйича ўсиши, шунингдек, бу борадаги хорижий тажриба таҳлил қилинди.
2015-2019 йилларда ёш ходимлар сони йилдан йилга ўсиб келган. Уларнинг эгаллаб турган лавозимларидан озод қилиниши бўйича энг юқори кўрсаткич 2015 йилга тўғри келди, 2018-2019 йилларда ёш ходимларнинг лавозимдан озод қилиниши ҳолатлари камайган, яъни бу борада охирги йилларда ижобий кўрсаткичларга эришилган.
Ўз навбатида, Германия ва Франция каби ривожланган давлатларнинг илғор тажрибалари ҳам ўрганилди.
Аниқланишича, Германия, Франция ва бошқа ривожланган давлатларда ёш ходимларга нисбатан эътибор жуда ҳам юқори бўлиб, давлат органлари ва бошқа ташкилотларда иш ўринларининг асосий қисмини ёшлар ташкил қилади. Иш берувчиларнинг ходимларни ишга қабул қилишда ёшларни танлаб олиш эҳтимоли жуда юқори. Бунда иш берувчилар 30 ёшгача бўлганларнинг ўз ишига ижодий ёндашуви катта ёшдаги ходимларга нисбатан юқорироқ бўлишига ишонадилар. Боз устига, ходимларни бир лавозимдан иккинчи юқори лавозимга кўтаришда ходимларнинг меҳнат стажи (баъзи мустасно ҳолатларидан ташқари) ҳисобга олинмайди, яъни лавозимдаги стаж мансабда кўтарилиш мезони ҳисобланмайди. Ходимнинг лавозимда кўтарилишига асосий мезонлар сифатида унинг меҳнат қобилияти, ишга ижодий ёндашуви, оперативлик (ўз вақтида тезкор қарорлар қабул қилиш), маълум вазифани тез ва сифатли бажара олиш қобилиятлари ҳамда билим жиҳатидан эгаллаган рейтинглари инобатга олинади. Шу сабабли, мазкур давлатларда ёш ходимлар томонидан мансаб поғоналарида кўтарилиш ва ҳатто раҳбарий лавозимларни эгаллаш ҳолатлари (меҳнат стажи ҳамда ёш цензи билан боғлиқ талаблар мавжуд эмаслиги сабабли) кўп учрайди.
Ўрганишлардан хулоса сифатида қайд этиш мумкинки, ходимларни ишга қабул қилиш жараёнида номзодларнинг мутахассислиги ва бошқа шунга ўхшаш маълумотлар билан бирга уларнинг ёши, қобилиятлари, қизиқишлари ҳақидаги маълумотлар ҳам ўрганилиши мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз.
Кадрлар бўлими